UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0 07:08Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг илк кунида медаллар шодаси 0 19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0

21 апр 18:01
Янгиликлар

Болалар спорти

“Баркамол авлод-2022”: Финал босқичидан ўрин олган икки мусобақа якунига етди

Теглар :  Баркамол авлод
“Баркамол авлод-2022” спорт ўйинларининг Республика финал босқичидан ўрин олган шахмат ва шашка спорт турлари бўйича навбатдаги мусобақалар ўз якунига етди.

Сирдарё вилояти мезбонлик қилган ушбу мусобақаларда республикамизнинг 14 та ҳудудидан академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари республика чемпионлиги учун кураш олиб боришди.

Ўткир ақл соҳиблари ўртасидаги муросасиз беллашувларда 200 нафарга яқин ёшлар иштирок этишди ва финал баҳслари якунига кўра, шахмат бўйича ўтказилган мусобақада умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри вакиллари 1-ўринни ўзлариники қилишди. Жиззахлик ёшлар 2-ўрин билан тақдирланишган бўлса, фахрли 3-ўрин Бухоро вилояти спортчиларига насиб этди.

Шашка бўйича ўтказилган мусобақаларда мезбон Сирдарё вилояти вакиллари энг кучли эканликларини намойиш этишди. Тошкент шаҳри терма жамоасига 2-ўрин насиб этган бўлса, самарқандлик ёшлар 3-ўрин билан тақдирланишди.

Маълумот учун, “Баркамол авлод” спорт ўйинларининг республика финал босқичи доирасида энг сўнгги мусобақа стол тенниси бўйича ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг