UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0 07:08Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг илк кунида медаллар шодаси 0 19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0

09 апр 19:32
Янгиликлар

Болалар спорти

«Баркамол авлод»: финал босқичи доирасида Президент соврини учун кураш қизғин кечмоқда

Теглар :  Баркамол авлод
Хабарингиз бор, 2021 йилнинг декабрь ойидан бошлаб «Баркамол авлод» спорт ўйинларининг республика финал босқичига старт берилган эди.

Ортда қолган вақт давомида мазкур мусобақанинг финал босқичи дастуридан ўрин олган 11 та спорт тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари ўртасида ўтказилаётган мусобақанинг республика финал босқичи доирасида баскетбол, волейбол, гандбол, футбол, дзюдо, кураш, енгил атлетика ва бадминтон спорт турлари бўйича мусобақаларда ғолиб совриндорлар аллақачон аниқланди.



Ҳаммамизга маълумки, 12 та спорт туридан ўтказилувчи «Баркамол авлод» спорт ўйинларининг республика финал босқичи якунида 14 та ҳудуднинг ҳар бир мусобақа давомида тўплаган очколари ҳисобига кўра умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритган ҳудуд аниқланади.

Ўтказилган 11 та мусобақадан сўнг, якуний жадвални самарқандлик спортчилар 123 очко билан бошқариб туришибди. Сабаби улар баскетбол, гандбол, кураш, дзюдо, волейбол ва бадминтон спорт турларидан ўтказилган мусобақаларда умумжамоа ҳисобида 1 марта чемпионликни, 2 марта 2-ўринни ва 4 марта 3-ўринни қўлга киритишди.



Жадвалнинг иккинчи ўринида 116 очко билан Хоразм вилояти вакиллари жой олган. Эътиборлиси, улар бирор марта ҳам мусобақани умумжамоа ҳисобида 1-ўринда якунламаган, лекин хоразмликлар ўтказилган 5 та мусобақада 3 марта иккинчи, 2 марта учинчи ва яна 2 марта тўртинчи ўринларни эгаллаганликлари учун тўплаган очколари салмоқли кўринишга эга.

Жадвалнинг учинчи ўринини фарғоналик ўқувчи-ёшлар банд этишган. 101 очко жамғарган водийликлар волейбол бўйича ўтказилган ҳар икки мусобақада чемпионликни тантана қилишган, шунингдек, улар яна икки мартадан иккинчи ва учини ўрин билан тақдирланишган.

«Баркамол авлод» спорт ўйинларининг республика финал босқичи якунига қадар яна 4 та мусобақа ўтказилади. Шу боисдан ушбу жадвалда ҳудудлар бир неча марта ўзаро ўрин алмашишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, финал босқичи якунида жадвалнинг юқори учлигидан ўрин олган ҳудудларнинг спортчи-ёшларига Президент соврини топширилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг