UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0

04 авг 13:41
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Таэквондо, Муайтай

Биринчи МДҲ ўйинларидаги натижамиз қандай бўлганди?

Теглар :  МДҲ ўйинлари
Хабар берганимиздек, бугундан Беларусь давлати Мустақил Давлатлар Ҳамсдўстлиги ўйинларига мезбонлик қиляпти.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, МДҲ ўйинлари бир вақтнинг ўзида Беларуснинг 11 шаҳри - Минкс, Брест, Витебск, Гомель, Гродно, Могилев, Борисов, Солигорск, Молодечно, Орша ва Жлобинда ташкил этиляпти. Ўз тарихида иккинчи бор ўтказилаётган мусобақада 22 давлатдан жами 2200 нафар спортчи медаллар йўлида баҳсларга киришган. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 326 нафар спортчиси юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Қизиқ ҳолат, мусобақанинг ўз сарҳадларидан чиқиб, географияси яхшигина кенгайганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. МДҲга аъзо мамлакатлардан ташқари Буюк Британия, Венесуэла, Вьетнам, Ўмон, Қувайт, Малайзия, Баҳрайн, Мўғулистон, Покистон, БАА, Ливан, Куба, Эрон ва Миср спорт делегациялари Беларусь мезбонлик қилаётган Ўйинларда иштирок этади.     

Таққослайдиган бўлсак, 2021 йилнинг 4-11 сентябрь кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ ўйинларида Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан 1000 нафардан ортиқ спортчи иштирок этган эди. Ўшанда иштирокчилар спортнинг 16 тури бўйича 181 та медаллар жамланмаси учун ўзаро мусобақалашганди. Спортчиларнинг ёши 14дан 23гача бўлиши қатъий белгилаб қўйилган эди.

Биринчи МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси таркибидаги спортчилар 168 нафарни ташкил қилиб, вакилларимиз 18 та спорт турида баҳсларда иштирок этишганди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси 91 та (23 та олтин, 32 та кумуш, 36 та бронза) медаль билан умумжамоа ҳисобида Россиядан сўнг иккинчи ўринни банд этганди. 

Медаллар жамланмаси бўйича тўлиқ рейтинг эса қуйидагича кўриниш олганди:    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг