UZ

Сўнгги янгиликлар

12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0

21 апр 09:29
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Tournament 2024. Гукеш финишга бир тур қолганда пешқадам бўлиб олди

Шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун Candidates Tournament 2024 турнири бўлиб ўтмоқда.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги ушбу мусобақада 8 нафардан шахмат юлдузлари жаҳон тожига даъвогар номини аниқлаб бериш учун ўзаро дона суришяпти. 

Мукофот жамғармаси 500 000 еврони ташкил қилувчи мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида америкаликлар Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, ҳинд гроссмейстерлари Сантош Гужрати, Гукеш Доммараджу, Рамешбабу Праггнанадҳа, озарбайжонлик Нижат Абасов, франциялик Алиреза Фирузжа ҳамда FIDE байроғи остида қатнашаётган Ян Непомняший ўз маҳоратини намойиш этмоқда.

Кеча ўтказилган 13-турнинг 2 та партиясида томонлар муросага келишди. Яна иккита партияда бир томоннинг ғалабаси қайд этилди. Пешқадам Ян Непомняший оқ доналарда яқин таъқибчиларидан бири америкалик Ҳикару Накамура билан дуранг ўйнади. Бундан Гукеш унумли фойдаланиб қолди. Ҳиндистонлик гроссмейстер Алиреза Фируджани мағлуб этиб, 8,5 очко билан турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олди. 

Непомняший, Накамура ва Каруана 8 очкодан жамғариб, 2-4-ўринларни банд этишган. Шу тўрт нафар шахматчи сўнгги турда ғолиблик учун баҳс олиб боради. Лекин бу борада Гукешнинг имконияти бироз юқори. Бугун ўтказиладиган охирги турда у қора доналарда Ҳикару Накамурага қарши баҳс олиб боради. Фабиано Каруана эса оқ доналарда Ян Непомнящий билан ҳисоб-китоб қилади. Мана шу икки партияда даъвогар номини аниқлаб беради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик гроссмейстер Дин Лижэнга қарши жаҳон тожи учун дона суриш ҳуқуқини қўлга киритади. 


Candidates Tournament 2024. 13-тур натижалари

Ян Непомнящий (FIDE, 2758) — Хикару Накамура (АҚШ, 2789) — 1/2:1/2

Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747) — Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) — 0:1

Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727) —  Ниджат Абасов (Озарбайжон, 2632) — 1/2:1/2

Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) — Алиреза Фируджа (Франция, 2760) — 1:0.

13-турдан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат:

1. Гукеш – 8,5 очко

2-4. Непомняший, Накамура, Каруана – 8 

5. Прагнанандҳа – 6

6. Видит – 5,5

7. Фируджа – 4,5

8. Абасов – 3,5.

Candidates Tournament 2024. 14-тур жуфтликлари

Хикару Накамура (АҚШ, 2789) — Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) 

Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) — Ян Непомнящий (FIDE, 2758)

Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632) — Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747)

Алиреза Фируджа (Франция, 2760) — Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727)   

 

Маълумот учун, ушбу даъвогарлар турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов иштирок этмаяпти. Боиси, мусобақанинг барча саккиз иштирокчиси турли саралаш турнирлари орқали йўлланмани қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг