UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0

21 апр 11:57
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Women Tournament 2024. Тан Чжунъи деярли турнир чемпиони

Хабар берганимиздек, шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳри шахмат бўйича жаҳон тожи учун даъвогар номини аниқлаб берувчи Candidates Tournament 2024 турнирига мезбонлик қилмоқда.

Аёл шахматчилар мусобақасида ғолиба номи деярли аниқ бўлиб улгурди. Хитойлик Тань Чжунъи 13-турда Горячкина билан дуранг ўйнади. Таннинг ҳамюрти Лэй Тинцзе бу имкониятни фойдалана олмади. У қора доналарда ўйнаб, ҳиндистонлик Вайшалига имкониятни бой бериб қўйди. Ғалаба қозонганида, ўз очколарини пешқадам Танга етказиб оларди.

Кеча ўтказилган 13-турдан сўнг турнир жадвалида Тань 8,5 очко билан якка пешқадамликни давом эттирмоқда. Бугун ўтказиладиган сўнгги турда у Анна Музичукка ютқазмаса, даъвогарлар турнири ғолибасига айланади. 


Candidates Women Tournament 2024. 13-тур натижалари

Нургюл Салимова (Болгария) — Екатерина Лагно (FIDE) — 1/2:1/2

Тань Чжунъи (Хитой) — Александра Горячкина (FIDE) — 1/2:1/2

Хампи Конеру (Ҳиндистон) — Анна Музичук (Украина) — 1/2:1/2

Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) — Лэй Тинцзе (Хитой) – 1:0.

13-турдан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат:

1. Тан Чжунъи – 8,5 очко

2. Лэй Тинцзе – 7,5

3-6. Вайшали, Горячкина, Лагно, Конеру – 6,5 

7-8. Музиқук, Салимова – 5


Candidates Women Tournament 2024. 14-тур жуфтликлари

Анна Музичук (Украина) — Тань Чжунъи (Хитой) 

Лэй Тинцзе (Хитой) — Хампи Конеру (Ҳиндистон)

Екатерина Лагно (FIDE) — Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон)

Александра Горячкина (FIDE) — Нургюл Салимова (Болгария)

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнир ғолибаси 2025 йилда амалдаги тож соҳиби, хитойлик Цзюй Вэньцзюнга қарши дона суриш ҳуқуқини қўлга киритади. Candidates Tournament 2024 турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 750 000 еврони ташкил этади. Умумий суммадан 500 минг доллари эркаклар, 250 минги аёллар ўртасидаги турнирга тегишли. Эркакларда ғолиб 48 000, аёллар эса 24 000 еврони қўлга киритади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг