UZ

Сўнгги янгиликлар

10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0 07:08Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг илк кунида медаллар шодаси 0 19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0

06 фев 21:07
Янгиликлар

Бошқалар

Чирчиқда волейбол бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари ўтказилмоқда

Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида волейбол бўйича 14 ёшгача ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бугундан старт олган мазкур мамлакат кубоги баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри барча вилоятлар 200 нафар спортчи-ўқувчилар 14 та жамоа бўлиб, чемпионлик кураш олиб бормоқда.  ЎзДЖТСУ манежида ушбу чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Очилиш маросимида Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев, ЎзДЖТСУ биринчи проректори Шерзод Мирзанов, Чирчиқ шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари, капитан Бекмурод Бадалов, Тошкент вилояти волейбол федерацияси ижрочи директори Даврон Халиковлар иштирок этишди. Маросимда сўз олганлар  мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш ва оммавийликни оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлаб, жамоаларга омад тилашди. Шундан сўнг мусобақага старт берилди. Айни пайтда 14 та жамоа 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда куч синашишмоқда. Мусобақа 12 февралга қадар давом этади ва ғолиб жамоа жорий йилнинг 16-20 апрель кунлари Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўтказиладиган Ҳамдўстлик кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг