UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0

05 май 17:56
Янгиликлар

Камондан отиш

Камончиларимиз Осиё Кубогини 2 та бронза медали билан якунлашди

Тошкентда камондан отиш бўйича Осиё кубогининг иккинчи босқичи ўз якунига етди.

Беш кун давом этган беллашувларда 13 давлатдан 100 нафар спортчи ўз маҳоратини намойиш этди. Эътиборлиси, мусобақа якунида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 2 та бронза медалига сазовор бўлди.

Зиёдахон Абдусатторова, Зебинисо Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроевадан иборат трио жамоавий дастурда, Зиёдахон Абдусатторова ҳамда Амирхон Содиқов жуфтлиги эса микст дастурида шоҳсупага кўтарилишди. Афсуски, жамоавий дастурда бронза медали учун баҳс олиб борган йигитларимиз ва Зиёдахон Абдусатторованинг яккалик йўналишидаги чиқиши омадсиз якунланди.

Бронза медали учун:

Аёллар: Ўзбекистон – Грузия 6:0

Микст: Ўзбекистон – Қозоғистон 6:2

Эркаклар: Ўзбекистон – Қозоғистон 1:5

Яккалик: Зиёдахон Абдусатторова – Циаолейи Янь (Хитой) 3:7

Мусобақанинг финал беллашувларини МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳам кузатиб борди ва тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этиб, Осиё камондан отиш федерацияси мутасаддилар билан ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичлари юзасидан фикр алмашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг