UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0

22 апр 20:18
Янгиликлар

Теннис

Каспер Рууд ўтган ҳафтадаги финал учун Циципасдан реванш олди

Испаниянинг Барселона шаҳрида ўтказилган теннис бўйича ATP 500 тоифасига кирувчи грунт қопламали турнир ўз якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг олтинчи ва еттинчи ракеткалари - норвегиялик Каспер Рууд ҳамда грециялик Стефанос Циципас ўзаро тўқнаш келишди. Ўтган ҳафта бу икки теннисчи Монте-Карло "Мастерс" турнирининг финалида ҳам тўқнаш келишган ва ўшанда Циципас ғалаба қозонган эди. 

Бу сафар Рууд ўша мағлубият учун реванш олишга муваффақ бўлди. Бир соату 29 дақиқа давом этган финал баҳсида Каспер рақибини 7/5, 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида норвегиялик ҳисобда олдинга чиқиб олди - 3:2. 


Финал статистикаси:

Каспер Рууд - 2 та эйс, 2 та қўшхато, 3 та брейк 

Стефанос Циципас - 3 та эйс, 3 та қўшхато, 1 та брейк 


Рууд фаолиятидаги 11-совринни қўлга киритди. Барселонадаги муваффақиятли иштирок унга 500 рейтинг очкоси ҳамда 488,390 доллар мукофот пули келтирди. Вице-чемпион Циципас эса 330 очко ва 260,475 доллар пул ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг