UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Лионель Месси: "Реал" – дунёдаги энг кучли клуб!" 0 09:59Сув спорт турлари бўйича 2025 йилги Жаҳон чемпионати манзили ва санаси эълон қилинди 0 09:38"Uzchess Cup" турнирининг 2-турига оида барча маълумотлар битта хабарда 0 09:17UFC 304 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 08:56Ўзбекистон U-20 терма жамоаси июль ойида яна бир халқаро мусобақада қатнашади 0 08:35"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов иштирокида янги мавсум учун асосий либосини намойиш этди + ФОТО 0 08:14Разамбек Жамалов — Олимпиада, Бекзод Абдураҳмонов ва бошқа мавзуларда гапирди 0 07:53Нурсултон Рўзибоев UFC'даги кейинги жангини қайси ойда ўтказишини айтди 0 07:32Қозоғистон дзюдо федерацияси Париж Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 07:12"Қизил фурия"нинг Евро-2024 учун якуний қайдномаси аниқ! 0 21:30Барча жанглар ўз кучида! UFC Луисвилл турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида иштирок этди 0 20:57Разамбек Жамалов Будапешт турнири ғолибига айланди! Бекзод Абдураҳмонов эса... 1 19:50Майк Тайсон ва Жейк Пол жангининг янги санаси эълон қилинди + ПОСТЕР 0 19:32Мавлуд Тифиевнинг реванш жангни биринчи раунддаёқ якунланди 0 19:05Париж-2024 олдидан: Бибосинов ва Пангал билан эҳтимолий жанглар ва бошқа "эски танишлар". Ҳасанбой Дўсматовга олтин учун кимлар ҳалал бериши мумкин? 0

09 дек 07:46
Янгиликлар

Тадбирлар

Маскатда бўлиб ўтадиган ООК Бош ассамблеясига тайёргарлик муҳокама қилинди

Теглар :  МОҚУммон
Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида Қўмита раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва ташкилот раҳбариятининг бошқа вакиллари иштирокида олдинда турган бир қатор масалалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Унда Қўмита Бош котиби О.Касимов, шунингдек, МОҚ раисининг барча ўринбосарлари ва маслаҳатчилари иштирок этишди.

Йиғилиш терма жамоаларимизнинг келаси йил бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига тайёргарлик ҳолатини муҳокама қилиш билан бошланди. Шунингдек, 2022 йил Ханчжоуда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун селекцион мусобақаларни ўтказиш тартиби ва бошқа йўналишлар устида фикр алмашилди.

Шунингдек, кун тартибидан жорий йилнинг 16 декабрь куни Ўмоннинг Маскат шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Олимпия кенгашининг 39-Бош ассамблеясида қатнашиш учун ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш, жумладан, унда иштирок этадиган МОҚ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддиларидан иборат делегация таркибини шакллантириш масаласи ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Боиси Маскатдаги Бош ассамблея давомида Тошкент шаҳрининг 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини қабул қилиши бўйича ООК билан шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Учрашув давомида Марказий Осиё мамлакатларидаги ҳамкасблар билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, бугунги эпидемиологик даврда ўзаро тажриба алмашиш каби масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг