UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0

24 дек 08:04
Янгиликлар

Спорт курашлари, Ўқ отиш, Дзюдо, Енгил атлетика, Оғир атлетика, Таэквондо, Шахмат, От Спорти, Камондан отиш

"Миллий спорт мукофоти-2022" совриндорлари қанча пул мукофоти билан тақдирлангани маълум

Кеча пойтахтимизда "Миллий спорт мукофоти-2022" тадбири доирасида ўзбек спортининг 2022 йилдаги энг яхшилари аниқланган эди.

Ушбу тадбир доирасида бир қанча номинациялар бўйича совринлар ўз эгаларига топширилди. 

Таъкидлаш жоиз, кеча аниқланган номинация ғолибларининг барчаси пул мукофотлари билан ҳам тақдирланди. Унга кўра, энг яхши спортчилар — Музаффарбек Тўрабоев ва Светлана Осиповалар $ 5000 доллар, қолган номинация ғолиблар эса 15 млн сўм пул мукофотига муносиб кўрилди.

Номинациялар бўйича аниқланган ғолиблар:

Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Гулсевар Ғаниева (Бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони);

Йил кашфиёти: Шарифа Давронова (Енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасида икки карра Осиё ва бир карра Жаҳон чемпиони, Ислом бирдамлик ўйинлари ғолиби);

Йилнинг энг яхши ҳаками: Эшпўлат Ҳидоятов (Спорт курашлари);

Йилнинг энг яхши спорт шифокори: Рустам Аблялимов (Велоспорт);

Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси: Азизбек Бойназаров (Парасузиш, Ислом бирдамлик ўйинлари ғолиби);

Йилнинг энг яхши параспорт мураббийи: Бобур Қўзиев (Паратаэквондо);

Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Гулжаной Наимова (Паратаэквондо, паралимпия ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпиони);

Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси:  Сервер Ибрагимов (пара ўқ отиш, жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби);

Матонат рамзи номинацияси ғолиблари:  Рустам Меҳмонов ("Матонат футбол" ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш маркази раиси) ва Баҳтиёр Ражабов (Футбол бўйича ногирон-ампутантлар терма жамоаси фаҳрийси);

Йилнинг энг яхши параспорт клуби: Спорт курашлари клуби;

Йилнинг энг яхши спорт журналисти: olamsport.com сайти бош муҳаррири Камолиддин Алимооооовввв;

Энг фаол спорт тарғиботчиси: Тимур Низаев ("Правда Востока" газетаси);

Энг яхши матбуот хизмати: Виталий Жудро (Енгил атлетика);

Олимпизм тарғиботи йўлидаги узоқ йиллик хизмати учун:  Анвар Авазхўжаев;

Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Оғир атлетика терма жамоаси;

Энг яхши федерация:  Ўзбекистон шахмат федерацияси;

Спорт тадбирларини ўтказиш бўйича энг яхши ташкилотчи:  Ўзбекистон йилқичилик ва от спорт федерацияси;

Спорт сохасидаги кўп йиллик хизматлари учун: Биродар Абдураимов (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, "Ўзбекистон ифтиҳори" фаҳрий унвони соҳиби);

Миллий спорт турларини оммавийлаштиришга қўшган ҳиссаси учун:  Ниғматилла Йўлдошев (Ўзбекистон Республикаси бош прокурори);

Хотин-қизлар спортини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун: Танзила Нарбаева (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбари);

Ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб қилишдаги хизматлари учун: Абдусалом Азизов (Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон футбол ассосиацияси раҳбари);

Халқаро тадбирларнинг энг яхши ташкилотчиси: Осиё Олимпия Кенгаши;

Йилнинг энг яхши мураббийи: Илиас Илиадис (Дзюдо);

Йилнинг энг яхши аёл спортчиси: Светлана Осипова (Таэквандо бўйича жаҳон чемпиони);

Энг яхши эркак спортчи: Музаффарбек Тўрабоев (Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг