UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0

29 июн 13:28
Янгиликлар

Тадбирлар

Минтақаларда жисмоний тарбия ва спорт ривожига эътибор ҳар қачонгидан юқори

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Жисмоний тарбия ва спортга масъул вазир ҳамда юқори мансабдор шахсларнинг еттинчи халқаро анжумани (MINEPS VII) давом этмоқда.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ҳам иштирок этяпти. 

Мутасаддиларимиз сафар давомида бир қатор мамлакатларнинг вакиллари билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг янги босқичи хусусида фикр алмашишмоқда.

Даставвал, А.Икрамов ва О.Касимов MINEPS VII тадбирининг анжуманида қатнашишди. Унда иштирокчи давлат вакиллари мавжуд муаммо ва камчиликлар, қолаверса, соҳани янада ривожлантириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Кун давомида Россия Федерацияси Спорт вазири Олег Матицин, Беларусь Туризм ва спорт вазири Сергей Ковальчук ҳамда Туркия Ёшлар ва спорт ишлари вазири Осман Ашкин Бак билан расмий учрашувлар ташкил этилди. 

Самимий руҳда ўтган суҳбатларда минтақаларда жисмоний тарбия ва спорт, Олимпия ҳаракатини аҳоли орасида янада оммалаштириш, турли халқаро мусобақалар ўтказиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг