UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

12 сен 15:05
Янгиликлар

Гандбол

Олмалиқлик гандболчи қизлар “Мустақиллик кубоги” соҳибалари + ФОТО

Теглар :  Гандбол
5-11 сентябрь кунлари Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази базасида гандбол бўйича аёллар жамоалари ўртасида “Мустақиллик кубоги” бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон гандбол федерацияси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур нуфузли мусобақада Самарқанд, Наманган, Сирдарё вилоятлари, Тошкент шаҳри терма жамоаси, шунингдек, “Ёшлик” (Хоразм), РОПЗК (Тошкент), ОКМК (Тошкент вил.) ва СК “Туран” (Туркистон, Қозоғистон) жамоалари бош соврин учун ўзаро баҳс олиб боришди. 

Якуний натижаларга эътибор қаратсак, учинчи ўрин учун кечган ўйинда Қозоғистоннинг “Туран” жамоаси Тошкент шаҳри терма жамоасини бир тўп фарқи билан мағлубиятга  учратди - 38:37. 

Финалда эса Тошкент вилоятининг ОКМК ҳамда Самарқанд вилояти жамоалари рўбарў келишди. Ушбу учрашув олмалиқлик гандболчи қизларнинг 44:33 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди. 

Натижада ОКМК жамоаси “Мустақиллик кубоги” соҳибига айланди.

Мусобақанинг ёпилиш маросими тантанали тарзда ташкил этилди. Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан тегишли даражада тақдирланишди.

Якуний жадвал: 1-ўрин. ОКМК. 2-ўрин. Самарқанд. 3-ўрин. СК “Туран”. 4-ўрин. Тошкент шаҳри. 5-ўрин. “Ёшлик”. 6-ўрин. Наманган. 7-ўрин. РОПЗК. 8-ўрин. Сирдарё.

Ушбу мусобақа ноябрь ойининг охири ва декабрь ойининг бошида Жанубий Корея давлатида аёллар ўртасида ўтказиладиган Осиё чемпионати олдидан Ўзбекистон аёллар терма жамоасига номзодларни саралаб олиш имконини берди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг