UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0

21 апр 16:31
Янгиликлар

Дзюдо

Осиё чемпионатидаги медаларимиз сони 5 тага етди, лекин ҳали олтин йўқ!

Гонконг давлати мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари ортда қолди.

Қитъамизнинг 30 дан ортиқ давлати дзюдочилари иштирок этаётган мусобақада Илиас Илиадис бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам медаллар учун кураш олиб боряпти. Икки кунлик беллашувлар якунига кўра дзюдочиларимиз 5 та медаль қўлга киритишди. Лекин ҳозирча олтин медаль йўқ. Бугун Муроджон Йўлдошев (-73 кг) тиллага жуда яқин келганди. Аммо у дзюдо ватани вакили, япониялик Тацуки Ишиҳарага ютқазиб қўйди. 

Бугунги кун ҳисобидан иккинчи медални Шоҳиста Назарова терма жамоамизга тақдим этди. -70 кг вазндаги дзюдочи қизимиз бронза медали учун кечган баҳсда кореялик рақибасини вазари баҳоси билан таслим этди. Етакчи дзюдочиларимиз Шаҳрам Аҳадов (73 кг), Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) ва Гулноза Матниязова (-70 кг) қитъа чемпионатини медалсиз якунлашди. 

Совриндор дзюдочиларимиз:

Кумуш медаль

-73 кг: Муроджон Йўлдошев 


Бронза медаллар

-52 кг: Диёра Келдиёрова 

-60 кг: Достон Рўзиев

-66 кг: Сардор Нуриллаев 

-70 кг: Шоҳиста Назарова 


Эртага асосий умидимиз жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоевдан олтин медаль кутамиз. У илк даврадаёқ япониялик дзюдочига қарши татамига чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг