UZ

Сўнгги янгиликлар

12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0

01 июл 18:39
Янгиликлар

Тадбирлар

Осиё Олимпия кенгаши билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда

Пойтахтимизга Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Қоидалар қўмитаси раиси Талал Фаҳад Ал Аҳмад Ал Сабаҳ ташриф буюрди.

Сафар давомида мартабали меҳмон иштирокида ООК билан ҳамкорликнинг янги босқичлари муҳокама қилинди. Меҳмонни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов қарши олишди.

Учрашувда О.Касимов юртимизда Олимпия ҳаракати ва соғлом турмуш тарзи тарғиботига қаратилаётган эътибор, бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар, амалий ишлар хусусида тўхталиб ўтди. А.Камилов мамлакатимизда Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларига олиб бораётган тайёргарлик хусусида маълумот берди.

Ўз ўрнида, мартабали меҳмон Ўзбекистон ООКнинг энг фаол аъзоларидан бири эканини алоҳида таъкидлаб, юртимиз спортининг потенциалига юқори баҳо берди. Қайд этиш жоиз, Талал Ал Сабаҳ 8 июль куни ўтадиган ООК Президентлигига сайловда номзодлардан бири ҳисобланади. 

Учрашув давомида у ўзининг амалга ошириши кутилаётган режалари, ООК ва қитъамиз спортининг ривожлантириш бўйича лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берди. Самимий руҳда ўтган суҳбат давомида нафақат ООК, балки Қувайт ва Ўзбекистон спортидаги ҳамкорликнинг янги қирралари хусусида ҳам сўз борди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг