UZ

Сўнгги янгиликлар

10:33Ўзбекистон кубогининг биринчи кунги ғолиб ва совриндорлари + ФОТО 0 10:12Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ёки "Барселона" устози эмас! 0 09:51Хабиб Нурмагомедов UFC'га қайтиши мумкин 0 09:30"Tour of Bostonliq". Бу сафар Никита Цветков кучлилар қаторида! 0 09:09Фомин Киселякда муваффақиятли старт олди 0 08:48Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди 0 08:27Дастин Порье Ислам Махачевга қарши жангни ўзига хос формада ўтказади + ФОТО 0 08:06"Tour of Bostonliq Ladies". Иккинчи босқичда Мисюрина иккинчи, Кускова учинчи бўлди 0 07:45Дзюдочиларимизнинг тоғли Бакурианидаги ўқув-машғулот йиғини давом этяпти ФОТОРЕПОРТАЖ 0 07:24"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи 0 07:03Сакен Бибиосинов: "Ўзбеклардан олдин Қозоғистонда икки карра Олимпиада чемпиони бўлишини хоҳлардим" 0 20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0 20:07Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди 0 19:46"Ролан Гаррос". Даниэль Коллинз муваффақиятли старт олди 0

01 фев 21:18
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари

Ўзбекистон МОҚ вакиллари Пекин шаҳрига етиб боришди

Яна 3 кундан сўнг, аниқроғи 4 февраль куни Хитойнинг Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинлари старт олади.

Унда бутун дунёдан ташриф буюрадиган 91 мамлакат вакиллари орасида Ўзбекистон делегация ҳам иштирок этади. Бугун Ўзбекистон делегациясидан ўрин Миллий Олимпия қўмитаси вакиллари - Халқаро алоқалар департаменти бош мутахассиси, Ташкилий қўмита билан алоқаларга масъул Нозим Атакулов ҳамда Қўмитанинг ОАВ ва жамоатчилик билан алоқалар департаменти бош мутахассиси, матбуот хизматига масъул Нурали Йўлдошевлар Пекин шаҳрига етиб боришди. Ишчи гуруҳи дастлабки текширувлардан муваффақиятли ўтишди. Асосийси вакилларимиз соғ-саломат.

Бу йилги қишки Олимпиадада тоғ чанғиси спортида Комилжон Тўхтаев юртимиз шарафини ҳимоя қилишидан хабарингиз бор. Спортчимиз 13 февраль куни гигант слалом, 16 февралда эса слалом дастурида ўз чиқишини намойиш этади. Табиийки, очилиш маросимида ҳам у байроқдоримиз бўлиб, “Қуш уяси” стадионига делегациямизни бошлаб чиқади.

Ҳозирги кунда Комилжон Тўхтаев Италияда бўлажак Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Режага кўра спортчимиз ҳам бугун Милан шаҳридан тўғри Пекинга йўл олиши кўзда тутилган. Унинг италиялик мураббийи Маттиа Жианесси эса 9 февраль куни Хитойга етиб боради. Спортчимизнинг Олимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарлиги ва делегациямизнинг мусобақадаги иштироки давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Режага кўра, бугун ишчи гуруҳи Пекиндаги Олимпия шаҳарчасида қолиб, спортчимиз ва унинг мураббийнинг ташрифи учун тайёргарлик кўради. Эртага эса ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев мусобақада иштирок этадиган Янцин шаҳрига бориб жойлашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
01 фев 21:52:23
Иштирокчи 1та делегатция 10 комедияку
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг