UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0

27 окт 10:07
Янгиликлар

Ўқ отиш

Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси раҳбариятида ўзгариш

Теглар :  Ўқ отишМОҚ
Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон ўқ отиш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси раиси Ойбек Норинбоев, Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти мутасаддилари, вилоят бўлими вакиллари ва ОАВ иштирок этишди.

Конференциянинг кун тартибидан федерациянинг 2021 йилдаги фаолиятига бағишланган ҳисоботни кўриб чиқиш, вилоят бўлимлари ишини кучайтириш ва федерация раиси ўринбосарлигига янги вакил сайлаш масалалари ўрин олди.

Тадбирни олиб борган федерация бош котиби Мардон Давронов биринчи ва иккинчи масалалар, жумладан, Токио-2020 циклида қилинган ишлар, Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик, бунда вилоят бўлимлари билан ишлашни кучайтириш тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, кун тартибининг асосий масаласига навбат берилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Ҳамдам Қаршиев номзоди федерация раиси ўринбосари лавозимига кўрсатилди. Иштирокчилар номзодни бир овоздан маъқуллашди ва Ҳамдам Алиқулович Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси раиси ўринбосари этиб сайланди.

Ўз ўрнида, Ҳамдам Қаршиев сўз олиб, билдирилган ишончни оқлаш, спортимиз ривожига ҳисса қўшиш учун бор имкониятини ишга солишини айтиб ўтди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси раҳбарияти таркиби қуйидаги кўринишга келди:

Федерация раиси: Норинбоев Ойбек Қобилжонович

Федерация раисининг биринчи ўринбосари: Қодиров Дониёр Бахтиёрович

Федерация раисининг ўринбосарлари: Қаршиев Ҳамдам Алиқулович ва Еналиев Рамиз Равильевич

Шундан сўнг, Рустам Шоабдураҳмонов ва Ойбек Норинбоев сўз олиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида давлатимизнинг спортни ривожлантиришга қаратаётган эътибори ва қўллаб-қувватлаши, олдинга қўйилган режалар хусусида тўхталиб, Ҳамдам Қаршиевга янги лавозимида омад ва зафарлар тилаб ўтишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ўқ отиш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг