UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0

14 июн 05:35
Янгиликлар

Ўқ отиш

Париж-2024 Паралимпия ўйинларига дастлабки йўлланма қўлга киритилди

Франциянинг Шатору шаҳрида пара ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги ўтказилди.

Мусобақада иштирок этган ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов 50 метрга тўппончадан отиш бўйича баҳсларда бронза, 10 метр масофадаги дастурда эса кумуш медалига сазовор бўлди.

Мерганимиз ушбу натижаси билан делегациямиз ҳисобига 2 та медални ёздириб қўйиш билан бир қаторда, 2024 йил Парижда бўладиган XVII ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни ҳам қўлга киритди. Шу тариқа, Сервер Ибрагимов Париж-2024 Паралимпия ўйинларига лицензия қўлга киритган илк ўзбекистонлик спортчига айланмоқда.

Маълумот учун, Ибрагимов пара ўқ отиш бўйича бир неча бор жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндори, шунингдек, Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинлари бронза медали соҳиби ҳисобланади. Яна бир аҳамиятли томони, ушбу спортчимиз Токио-2020 циклида ҳам Паралимпиячиларимизнинг лицензия ҳисобини бошлаб берган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг