UZ

Сўнгги янгиликлар

08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0 07:08Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг илк кунида медаллар шодаси 0 19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0

22 апр 07:27
Янгиликлар

Теннис

Қозоғистонлик теннисчи Porsche Tennis Grand Prix чемпиони + ФОТО

Германиянинг Штутгарт шаҳрида теннис бўйича нуфузли WTA турнири якунига етди.

Porsche Tennis Grand Prix бош соврини Елена Рибакинага насиб этди. Қозоғистонлик теннис маликаси ҳал қилувчи финал учрашувида WTA рейтингида 27-поғонада борган украиналик Марта Костюкни ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/2, 6/2. 

Елена теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанатини ҳам тиклаб қўйди - 2:2. Бир соату 11 дақиқа давом этган баҳсда дунёнинг тўртинчи ракеткаси бўлган Рибакина ҳам, Марта ҳам биронта эйс зарбасини амалга ошира олмади. Қўшхатолар Костюкда уч баробар кўпроқ бўлди - 6 га 2. Брейклар бўйича мутлақ устунлик Еленада - 4 га 0!

Porsche Tennis Grand Prix турниридаги муваффақиятли иштирок Рибакинага 500 рейтинг очкоси ҳамда 123,480 доллар мукофот пули келтирди. Бу қозоқ теннисчисининг мавсумдаги учинчи, фаолиятидаги саккизинчи соврин бўлди. 

Елена Рибакина финалга қадар россиялик Вероника Кудерметовани 7:6, 1:6, 6:4, италиялик Жасмин Паолинини 6:3, 5:7, 6:3, дунёнинг биринчи ракеткаси, польшалик Ига Свёнтекни 6:3, 4:6, 6:3 ҳисобларида мағлубиятга учратганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг