UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0 07:08Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг илк кунида медаллар шодаси 0 19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0

20 апр 14:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. Жамал Хилл қисқа муддат ичида UFC'даги кейинги жангини ўтказади. Унинг рақиби ва жанг санаси тасдиқланди + ПОСТЕР

29 июнь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги "T-Mobile Arena" мажмуасида UFC 303 турнири ўтказилади.

Ташкилотчилар ушбу турнирдан ўрин олган яна бир жангни омма эътиборига ҳавола қилишди.

Унга кўра, ярим оғир вазн тоифасида Лиганинг собиқ чемпиони, рейтингда учинчи ўринни эгаллаб турган америкалик Жамал Хилл турнир доирасида ҳамюрти, рейтингнинг олтинчи поғонасидаги Халил Раунтри билан тўқнаш келади.

Эсингизда бўлса, Хилл ўтган ҳафта ўтказилган UFC 300 турнирининг марказий жангида ярим оғир вазн чемпиони, Алекс Перейрага нокаут бўлган эди.

Маълумот учун, UFC 303 турнирининг марказий жанги иккита вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ҳамда америкалик Майкл Чендлер ўртасида кечади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг