UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0 07:08Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг илк кунида медаллар шодаси 0 19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0

07 сен 07:08
Янгиликлар

Токио-2020, Олимпия ўйинлари

Саида Мирзиёева матонатли паралимпиячиларимизга табрик йўллади

Хабар берганимиздек, кеча оқшом Ўзбекистон Паралимпия делегацияси Токиодан юртимизга қайтиб келди.

Паралимпиячиларимиз Токиодан 19 та олимпия медали: саккизта олтин, бешта кумуш ва олтита бронза билан уйга қайтдилар. Бу жуда яхши натижа, биз 162 делегация ичида умумжамоа ҳисобида 16-ўринни эгалладик. Марказий Осиё бўйича биринчи ўриндамиз! 

Чеклов ва ҳадиклар фақат ўзимизнинг ичимизда мавжудлигини 48 нафар миллий қаҳрамонимиз яна бир бор эсга солди.  

Мен учун улар имконияти ЧEКЛАНМАГАН инсонлардир. Чунки улар шартлилик ва тўсиқларни тан олмайдилар, улар учун «имконсиз» деган сўзнинг ўзи йўқ, улар вазиятга бўйсунмайдилар.

Пешқадам, ғолиб бўлиш, энг яхшилар қаторидан ўрин олиш учун уларнинг ҳар бири бошқа спортчиларга нисбатан кўпроқ ҳаракат қилишларига тўғри келади. Улар ҳар биримиздан кўра чидамлироқ бўлишга мажбурлар.

Бизни курашдан чекинмасликка, орзулардан воз кечмасликка ўргатаётганингиз, ўз-ўзига ачиниш ва доим кимнидир айбдор қилиш каби арзимас майда-чуйдалардан тийилишга ёрдам бераётганингиз учун Сизга раҳмат. Биз сизни олқишлар билан қарши оламиз... Бу ғалабангиздан ҳам кўра муҳимроқ нарса – мотивация учун миннатдорчиликдир!

Барча ғолиблар ва спортчиларимизни чин кўнгилдан табриклайман, сиз Миллатимиз Олтинисиз!


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг