UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0

03 апр 11:37
Янгиликлар

Бошқалар, Болалар спорти

Спорт вазири Самарқанд вилоятида оммавий ва профессионал спортни ривожлантириш ишлари билан танишди

Теглар :  Адҳам Икрамов
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов Самарқанд вилоятида бўлиб, оммавий ва профессионал спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ташриф давомида Булунғур, Жомбой ва Самарқанд туманларидаги спорт мактабларининг фаолияти, "Беш ташаббус олимпиадаси" мусобақаларини ташкил этиш, мазкур спорт мусобақаларига уюшмаган ёшларни қамраб олиш кўрсаткичи таҳлил қилинди.

Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовларини қабул қилиш ҳолати ҳам ўрганилди. Мазкур тадбирнинг аҳамияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.    

Спортчиларни нуфузли спорт мусобақаларга тайёрлаш, ERP спорт тизимини соҳага тадбиқ этиш юзасидан спортчилар ва тренерлар билан суҳбатлашилди. "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида бажарилаётган ишлар билан танишиш асносида, спорт мактаблари ҳудудига дарахт кўчатлари экилди.

Айни вақтда Самарқанд шаҳрида замонавий Гимнастика маркази барпо этилмоқда. Спорт вазири қурилиш жараёни билан яқиндан танишди. Лойиҳада кўрсатилган ишларни сифатли ва ўз вақтида бажарилаётганига эътибор қаратилди.   

Мавжуд спорт объектларидан самарали фойдаланиш, уларни сақлаш, таъмирлаш, спорт анжомларидан фойдаланиш ҳолати  туман ҳокимлари иштирокида кўздан кечирилди. Аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш, спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда ўзаро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш юзасидан масъулларга зарур тавсиялар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг