UZ

Сўнгги янгиликлар

20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0 20:07Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди 0 19:46"Ролан Гаррос". Даниэль Коллинз муваффақиятли старт олди 0 19:25Ислам Махачев: "Порье билан жангим тўлиқ давом этмайди" 0 19:04Дунёнинг 7-ракеткаси қаторасига иккинчи йил ҳам "Ролан Гаррос"ни 1-даврадаёқ тарк этди 0 18:43Анчелотти Лига 1`да 9-ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин 0 18:22Зарруҳ Адашев Хабиб Нурмагомедовга мурожаат қилди + ФОТО 0 18:01Вазирликда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди 0 17:40МУТОЛАА УЧУН: Бокс тарихидаги даҳшатли қайтишлар: Муҳаммад Али, Форман, Кличко, Тайсон... 0 17:19Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум 0 16:58Даниил Медведев "Ролан Гаррос"даги юришини бошлади 0 16:37Ислам Махачев UFC'нинг янги қўлқоплари ҳақида: "Энди кўпроқ қон тўкилади" 0 16:16Конор билан бир оқшомда жанг қиладиган собиқ UFC чемпионининг янги рақиби эълон қилинди 0 15:55Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: "Ҳали вақти келмади" 0

29 авг 17:15
Янгиликлар

Бошқалар

Спортни ривожлантириш вазири Самарқанд шаҳридаги спорт мажмуалари ҳолати билан танишди

Бугунги кунда мамлакатимизда спортнинг барча турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, жойларда спорт иншоотларини барпо этиш, уларга малакали мураббийларни жалб қилиш ҳамда терма жамоаларга муносиб спортчиларни етказиб бериш мақсадида ҳудудларда бир қатор мусобақалар ҳам ташкил этиляпти.


Хусусан, спортни ривожлантириш борасида Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов мазкур вилоятда хизмат сафарида бўлди.

Самарқанд шаҳрига ташрифи давомида спорт муассасаларининг 2022/2023-ўқув йилига тайёргарлик жараёни ҳамда спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабида яратилган шарт-шароитлар, уларда шуғулланаётган спортчилар фаолияти билан яқиндан танишилди.


Ўрганишлар давомида Самарқанд олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази самарадорлигини янада ошириш, болаларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланиши ҳамда спортчилар сонини ошириш натижасида юқори салоҳиятли спортчиларни тайёрлаш, шунингдек, спорт инфратузилмасини яхшилаш борасида тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, вазир Адхам Икрамов "Афросиёб арена"даги қурилиш-таъмирлаш ишлари билан ҳам танишиб, жорий йилнинг сентябр ойида ўтказилиши режалаштирилган нуфузли спорт мусобақаларини ташкил етиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди.

Қолаверса, вилоят мутасаддилари томонидан “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги оммавий спорт мусобақаларининг иккинчи мавсумини ўтказиш учун кўрилган чора-тадбирлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг