UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0

20 янв 19:11
Янгиликлар

Бошқалар

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги иккига ажратилди

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташкил этилиб, Ёшлар ишлари агентлиги Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.

Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги таркибидан чиқарилиб, Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги ташкил этилди.

Бу – бугун, 20 январ куни имзоланган “Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонида белгиланган.

Ҳужжатга кўра, Спорт вазирлиги Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчаси 2-уй манзилида, Ёшлар ишлари агентлиги эса Алишер Навоий кўчаси 11-уй манзилида жойлашади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрига қадар ёшлар сиёсатини Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, спорт сиёсатини эса Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги юритиб келган, сўнг Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкил этилиб, агентлик ушбу вазирлик ҳузурига ўтказилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг