UZ

Сўнгги янгиликлар

11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0 07:08Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг илк кунида медаллар шодаси 0 19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0

15 дек 18:20
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо. Терма жамоамизнинг 5 нафар вакили "Уси Катта дубулға" турнири финал босқичига йўл олди

Теглар :  Таэквондо
Кеча Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича катталар ўртасида йилнинг сўнгги ва ҳал қилувчи турнири - "Уси Катта дубулға" мусобақаси учун саралаш баҳслари якунланди.

Кун давомида эркаклар -58 кг, -80 кг вазн тоифаларида, аёллар эса -57 ҳамда +67 кг вазн тоифаларида баҳс олиб борди.

Кечаги кун терма жамоамиз учун -80 кг вазн тоифасида омадли ўтди, дейиш мумкин. Унда иштирок этган уч нафар спортчимиздан икки нафари совринли ўринлардан жой олди:

Олтин. Жасурбек Жайсунов (Ўзбекистон)

Кумуш. Максим Хромсов (Халқаро нейтрал спортчи)

Бронза. Шуҳрат Салаев (Ўзбекистон)

Мусобақа доирасида -57 кг вазн тоифасида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Чарос Қаюмова ҳамда Мадина Мирабзалова ўз иштирокини нимчорак финалда якунлади. Эркаклар ўртасида -58 кг вазн тоифасидаги вакилларимиз Амирбек Тўраев 1/16 финал жангида ғалаба қозонганига қарамай, нимчорак финалда рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Омонжон Отажонов ҳам афсуски, чорак финал йўлида хитойлик рақибига мағлуб бўлди.

Шундай қилиб, турнирнинг финал босқичига йўлланма олган таэквондочиларимиз сони 5 тага етди. Булар: Жасурбек Жайсунов, Шуҳрат Салаев, Никита Рафалович, Озода Собиржонова ҳамда Феруза Содиқова.

Эртага турнирнинг ҳал қилувчи, финал босқичи старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг