UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0

04 июл 10:10
Янгиликлар

Кикбоксинг

Тошкентдаги халқаро турнирда Ўзбекистон кикбоксинг терма жамоаси биринчи бўлди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимиздаги “Юнусобод" спорт мажмуасида ўтказилган кикбоксинг бўйича "Uzbekistan Open" халқаро турнири ўз якунига етди.

Мусобақада 22 мамлакатдан 10 ёшдан 40 ёшгача бўлган 2000 га яқин моҳир кикбокс усталари медаллар учун баҳс олиб боришди. Халқаро турнирнинг сўнгги куни аввалига 10 та вазн тоифасида ҳаваскорлар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтди. 

Ҳамюртларимиздан -52 кг вазнда рингга чиққан Назарбек Маҳмудов ҳиндистонлик Дас Ишанни, Лазизбек Бегматов (-57 кг) қозоғистонлик Талгат Букбассаровни, Ислом Турсунқулов (-67 кг) қирғизистонлик Эрлан Байзаковни, Умар Алибеков (-71 кг) туркиялик Ҳакан Карагозни, ҳамюртларимиз иштирокидаги жангда Сулаймон Солиҳов (+91 кг) Бекзод Равшановни мағлубиятга учратиб, "Uzbekistan Open 2" халқаро турнири ғолибига айланишди. 

Қолган вазн тоифаларида эса иорданиялик Адай Алмахармен (-63,5 кг), туркманистонлик Гочмират Жуманиязов (-75 кг), исроиллик Юлия Сачкова (-48 кг), қозоғистонлик Батирхан Куандиков (-67 кг), қирғизистонлик Адилет Бекжан уулу (-75 кг) олтин медаль ҳамда 300 евро мукофот пулини қўлга киритишди. 

Якунда умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон кикбоксчилари 10 та вазндан 5 тасида ғолиб чиқиб, биринчи ўринни банд этишди. Қозоғистон иккинчи ўринни банд этган бўлса, кучли учликка Тожикистон терма жамоаси якун ясаб берилди. Совринли учлик терма жамоаларига махсус Кубоклар топширилди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг