UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0

08 июн 07:19
Янгиликлар

Болалар спорти

Вазир Хоразм вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди

Адҳам Икрамов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Хоразм вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириши вазири Адҳам Икрамов бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ ҳам ҳудудларда спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишишда давом этмоқда.

Жумладан, Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятларига хизмат сафарлари ташкил этилиб, ҳудудларда спортни ривожлантириш борасида эришилаётган ютуқлар ва соҳадаги камчиликлар таҳлил қилинган эди.

Вазир бошчилигидаги ишчи гуруҳ Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди. Ўрганишлар давомида туманлардаги спорт мактаблари фаолияти билан танишилмоқда ҳамда жорий йил 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини яратиш, мураббийларни тайёрлашдаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар бўйича тушунтиришлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, Урганч Олимпия ва паралимпия захиралари коллежига ташриф давомида коллежда таҳсил олаётган ёш спортчилар билан мулоқот ташкил этилди. Суҳбат давомида ёш атлетлар томонидан берилган таклифлар ва ташаббусларидан келиб чиқиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Хоразм вилояти спортни ривожлантириш бошқармаси масъуллари ҳамда БЎСМ ва ИБЎСМ директорларининг ҳисоботлари тингланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг