UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0

15 сен 13:37
Янгиликлар

Токио-2020

Хоразмлик паралимпиячиларга ҳам уйларнинг калити топширилди + ФОТО

XVI Паралимпия ўйинларида иштирок этган спортчиларни ўз вилоятларида тантанали кутиб олиш маросимлари давом этмоқда.

Ана шундай тадбирлардан навбатдагиси Хоразмда бўлиб ўтди. Унда спортчилари ва уларнинг мураббийлари, ота-оналари, спортчи ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов Паралимпия ўйинлари ғолибларини эришган улкан ғалабалари билан яна бир бор муборакбод этиб, спортчиларнинг мураббийлари ва ота-оналарига самимий миннатдорчилик билдирди.

XVI Паралимпия ўйинларида боғотлик парадзюдочи Учқун Қуронбоев олтин, шовотлик Рўза Қўзиева пара пауерлифтинг бўйича кумуш, боғотлик парадзюдочи Нафиса Шарипбоева бронза медални қўлга киритди.

Вилоят ҳокими Паралимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийларни муносиб тақдирлади. Парадзюдочи Учқун Қуронбоев ва унинг мураббийи Алфия Ибрагимоваларнинг ҳар бирига икки хонали, пауерлифтингчи Рўза Қўзиева ва парадзюдочи Нафиса Шарипбоеваларга эса бир хонали уйлар тантанали равишда топширилди.

Спортчи ва мураббийлар, ота-оналар сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор ва рағбат учун миннатдорлик билдирдилар, 2024-йилда Парижда бўладиган Паралимпия ўйинларида бундан ҳам юқори натижаларни қўлга киритишга ваъда бердилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг