UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0

21 апр 10:54
Янгиликлар

Дзюдо

Йўлдошев Осиё чемпонлиги, яна уч дзюдочимиз бронза учун татамига чиқади

Гонконг давлати мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи кунги саралаш баҳслари якунланди.

Бугун жами тўртта вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Терма жамоамиз аъзоларидан биргина Муроджон Йўлдошев (-73 кг) финалга йўл олди. У Осиё чемпионлиги учун япониялик Тацуки Ишиҳарага қарши татамига чиқади.  

Ушбу вазндаги етакчи дзюдочимиз Шаҳрам Аҳадов иккинчи даврада БАА вакили Карим Абдуллаевга ютқазиб қўйди. Кечки дастурда Шарофиддин Болтабоев (-81 кг), Шоҳиста Назарова ва Гулноза Матниязова (иккиси ҳам -70 кг) қитъа чемпионатининг бронза медали учун баҳс олиб боришади.  


Медаль учун татамига чиқадиган дзюдочиларимиз:

Олтин медаль учун

-73 кг: Муроджон Йўлдошев - Тацуки Ишиҳара (Япония)


Бронза медаль учун

-70 кг: Гулноза Матниязова - Ням-Эрдене Батсуури (Мўғулистон)

-70 кг: Шоҳиста Назарова - Ҳён Жи Ю (Корея Республикаси)

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев - Юҳеи Оино (Япония)

Эслатиб ўтамиз, кеча Осиё чемпионатининг биринчи кунги беллашувларида Диёра Келдиёрова, Сардор Нуриллаев ва Достон Рўзиев бронза медалига сазовор бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг