UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0

21 окт 18:41
Янгиликлар

Велоспорт

Забелинская нима сабабдан Россия термасидан воз кечиб, Ўзбекистон термасига ўтганини айтди

Велопойгачи Ольга Забелинская 2018 йилда Россия термасидан Ўзбекистон термасига ўтгани сабабини айтди.

Бунга қадар Ольга Россия термаси шарафини ҳимоя қилган ва Олимпиаданинг уч медалини қўлга киритган: Рио-206да кумуш, Лондон-2012да иккита бронза.

"Риодаги шоҳсупада турган пайтим термани алмаштириш ғояси келган. Айнан нима сабаблиги эсда йўқ, аммо ўшанда нафақат мени, балки бошқаларни ҳам қадрланмаслигини тушунганман. У ерда фақатгина айрим спорт турларидаги спортчилар қадрли, айнан кимлар эканлигини айтмайман, буни ҳамма яхши билса керак. Қолган спортчилар эса - ортиқча юк.

Бироқ ўшандаги эмоциялар ичимдаги қарорлардан кўра кўпроқ эди. Ўзбекистон термасидан таклиф тушганидан кейин, буни бирданига қабул қилмадим, ярим йил ўйладим, кўп нарсаларни кўриб чиқдим. Велоспорт раҳбарияти вакиллари билан учрашувдан кейин, ўзимни Ўзбекистонда кўра бошладим. Улар ўзларининг ажойиб содиқлиги билан менга жуда катта куч беришди, шу сабабли ҳеч нимани ўйлаб ўтирмасдан таклифга ижобий жавоб бердим. Ҳатто барчасини бошқатдан бошлаш кераклигини ҳам ўйлаб ўтирмадим. Ўша пайтдаги эътибор борасида Ўзбекистонга тенг келадигани йўқ эди.

Энди эса ўтган 5 йил давомида федерация анчагина кучайтди, спорт вазирлиги ва Олимпия қўмитаси орқали яна иккита жуфтлик пайдо бўлди - аёллар ўртасидаги профессионал шоссе жамоаси. Айни дамда бу жамоа UCI рейтингида юқори ўринларда бормоқда, кучли 20ликда юради ва фақатгина Women’s World Tour жамоаларидангина ортда қолиши мумкин. Ҳатто уларнинг бирорта техник ҳомийси йўқ! Россияда бундай бўлиши мумкин эмас. Менимча, бошқа ҳеч қайси давлатда.

Россияда бўлмаганимга анча бўлди. Ҳозир у ерда спортга бўлаётган эътибор қандайлигини билмайман ҳам. Ҳали ҳам умид қилишяпти, деб хато қилган бўлай. Шундай бўлди-ки, Россияда гаплашиб турадиган инсонларим ҳам жуда кам. Барча яқинларим Кипрда яшашади. У ерда мен ҳаётимнинг асосий қисмини ўтказаман ва машғулотлар учун ҳам жуда мос", - деди Забелинская.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг