UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0 07:08Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг илк кунида медаллар шодаси 0

02 июн 08:09
Янгиликлар

Замонавий бешкураш

Замонавий бешкураш “Беш ташаббус ҳаракати”да

Хабарингиз бор, пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган “5 ташаббус ҳаракати” минглаб юртдошларимизни оммавий спорт тарғиботи йўлида ҳам бирлаштирди.

Ушбу тадбир доирасида йўлга қўйилган “Laser-run” тадбирида 2000 нафардан ортиқ киши иштирок этди.

Замонавий бешкураш спортининг ажралмас қисмларидан бири бўлмиш мазкур йўналиш юртимизда тобора оммалашиб бормоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

«Замонавий бешкурашнинг барча йўналишидан энг қизиқарлиси бу лазерли тўппончадан ўқ отиш билан югуриш ҳисобланади. Ушбу мусобақалар мамлакатимиз ёшлари ўртасида катта қизиқиш уйғотади деб ўйладик ва адашмадик. Мусобақада нафақат ҳаваскорлар, балки қатнашчилар оилавий бўлиб ҳам иштирок этишди. Ташриф буюрган бир қатор мактаб ўқувчилари ҳам ўзаро беллашдилар. Шунингдек, федерациямизни қўллаб-қувватлаш учун Равшан Ирматов, Ирода Тўлаганова ва Сервер Жепаров каби ўзбек спортининг юлдузлари ҳам ташриф буюришди. Беш кун ичида биз жуда кўп табассумларни, қувончли ҳис-туйғуларни, чақнаб турган кўзларни кўрдик! Бу ҳақиқатан ҳам спорт байрами эди. Ушбу кенг кўламли ёшлар тадбирида қатнашиш имкониятини тақдим қилгани ва уни ташкил этгани учун мамлакатимиз ҳукумати ва Тошкент шаҳар ҳокимиятига алоҳида миннатдорчилигимни билдирмоқчиман», – деди федерацияси раиси Баҳромжон Газиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг