UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0 07:08Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг илк кунида медаллар шодаси 0

29 июн 14:24
Янгиликлар

Замонавий бешкураш

Замонавий бешкурашчиларимиз Осиё чемпионатида шоҳсупага кўтарилишди

Шу йил 23-28 июнь кунлари Қозоғистонда замонавий бешкурашнинг триатл (уч хил спорт тури) йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муваффақиятли дебют қилди. Замонавий бешкурашнинг триатл тури ўз ичига сузиш, югуриш ва ўқ отиш йўналишларини қамраб олади. Мусобақа ҳар бир спорт тури бўйича танаффусларсиз, доимий режимда ўтказилади.

Осиё чемпионатининг U13 ёш тоифасида ҳамюртимиз Кира Цой шахсий ҳисобда бронза медалига сазовор бўлган бўлса, Муслим Измаилов ва Садриддин Қобилжонов кучли еттиликдан жой олишди.

Аҳамиятлиси, микст (аралаш) эстафетасида жамоамиз бирваракайига учта медални қўлга киритди.

Кира Цой ва Муслим Измаилов U13 тоифасида, Самира Абзалова ҳамда Аслиддин Бахтиёров 15 ёшгача бўлган спортчилар тоифасида кумуш медалга сазовор бўлишди.

U17 тоифасида иштирок этган Шаҳризода Самандарова ҳамда Садриддин Қобилжоновга эса бронза медаллари насиб этди.

Спортчиларимиз Ўзбекистонга қайтиб келишгач, жорий йилнинг 13-19 сентябрь кунлари Искандария (Миср) шаҳрида бўлиб ўтадиган 17 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг