So’nggi yangiliklar

12:45200 минг доллар?! Ўзбекистонда шахматчиларни рағбатлантиришнинг янги тартиби эълон қилинди 0 12:10Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз? 0 11:24Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди ва бошқа рақибларимиз 0 10:28Осиё ўйинлари. Уч кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 09:33Ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё ўйинларидаги иштирокидан ОНЛАЙН 0 19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0 17:25ММАчиларимиз Осиё ўйинларини 3 та медаль билан якунлашди 0 16:43UFC: Богдан Гусковнинг рейтингида яна ўзгариш бўлди 0 15:27Хамза Шираз WBO чемпионлик камаридан воз кечди 0 14:53Британия суди Салоҳни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди 0 13:40Расман. Сирил Ган чемпион сифатидаги илк жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 11:53Яхши хабар: WBA ташкилоти Бектемир Мелиқўзиевнинг Хайме Мунгияга қарши чемпионлик жангига буйруқ берди! 0 10:53Сеул WTA 250: Илк даврадаёқ ўзбек дербиси гувоҳи бўлдик 0

29 iyu 12:07
Yangiliklar

Tennis

Humoyun Sultonov President's Cup finalida!

Qozog'istonning Astana shahrida o'tkazilayotgan tennis bo'yicha "CHellenjer" turkumiga kiruvchi turnir o'z yakuni sari yaqinlashmoqda.

Mukofot jamg'armasi 40 ming AQSH dollarini tashkil etuvchi musobaqada ikkinchi raketkamiz Humoyun Sultonov ham muvaffaqiyatli odimlayapti. Dunyoning 550-raketkasi bo'lib turgan Sultonov biroz avval yakuniga etgan 1/2 final uchrashuvida ortiqcha qiyinchiliksiz g'alabaga erishdi. 

Hamyurtimiz 75 daqiqa davom etgan bahsda rossiyalik Evgeniy Karlovskiyni 6/3, 6/1 hisobida mag'lubiyatga uchratdi. Bu bilan Sultonov tennischilarning o'zaro uchrashuvlaridagi hisob muvozanatini ham tikladi - 1:1. Karlovskiy 3, Sultonov 9 ta eys zarbani amalga oshirdi. Humoyun qo'shxatoga yo'l qo'ymadi va aksincha 4 ta breykka erishdi. 

Humoyun Sultonovning finaldagi raqibi ayni daqiqalarda o'tkazilayotgan qozog'istonlik Denis Evseev hamda turkiyalik Yanki Erel o'rtasidagi uchrashuvdan so'ng malum bo'ladi. Birinchi setning oltinchi geymidan so'ng (3/3) ushbu bahs yomg'ir sabab to'xtatildi. 

Reyting:    

Fikrlar

< so’nggi yangiliklarni ko’rish

Olamsport ni Facebook da o’qish
uchun "Yoqdi"ni bosing