So’nggi yangiliklar

19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0 20:14Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0

05 apr 10:14
Yangiliklar

Boks/MMA

ONE Fight Night 30. Sanjar Zokirov reyting etakchilaridan birini mag'lub etdi

Bugun tongda Tailandning Bangkok shahridagi Lumpinee Stadim'da muay-tay, kikboks, MMA va greppling janglarini o'z ichiga olgan ONE Fight Night 30 turniri bo'lib o'tdi.

Biz uchun ahamiyatlisi, oqshom doirasida o'zbekistonlik 21 yoshli aralash yakkakurash ustasi Sanjar Zokirov o'zining 15-jangini o'tkazdi. "Tornado"ga bugungi jangda Janubiy Afrika Respublikasi vakili Bokang Masunyane raqib bo'ldi. Zokirov minimal vazn toifasi ONE FC reytingida beshinchi o'rinni egallab turgan bo'lsa, Masunyane uchinchi pog'onada qayd etilgandi. 

Murosasiz kechgan jangda Sanjar Zokirov reytingda o'zidan yuqorida turgan raqibini hakamlarning yakdil qarori evaziga ochkolar hisobi bilan mag'lubiyatga uchratdi. Bu uning faoliyatidagi 15-g'alabasi bo'ldi. Hisobida durang va mag'lubiyat yo'q! 

Bokang bugun uchinchi mag'lubiyatini qabul qilib oldi. G'alabalari 10 taligicha qoldi. Afrikalik sportchi bundan avvalgi ikki mag'lubiyatini ONE FC reytingida ikkinchi o'rindagi Jarred Bruks va uchinchi pog'onadagi Mansur Malachievdan qabul qilib olgandi.

Reyting:    

Fikrlar

< so’nggi yangiliklarni ko’rish

Olamsport ni Facebook da o’qish
uchun "Yoqdi"ni bosing