UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 0 18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0

30 дек 08:24
Янгиликлар

Шахмат

Блиц йўналишининг илк куни энг яхши натижани 16 ёшли Муҳиддин кўрсатди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида шахматнинг блиц йўналиши бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг илк кунги баҳслари ортда қолди.

Дунёнинг кучли шахматчилари қаторида ўзбекистонлик 11 нафар шахматчи ҳам жаҳон чемпионлиги учун дона сурмоқда. Илк кунги баҳсларда 12 та тур ўйналди. Ўн икки имкониятдан 10 очко тўплаган АҚШ вакили Хикару Накамура якка пешқадам бўлиб турибди. Қўшимча кўрсаткичларга кўра нидерландиялик Аниш Гири иккинчи, жаҳон тождори, рапид йўналишида жаҳон чемпиони Магнус Карлсен (Норвегия) учинчи ўринни банд этган. 

Ҳамюртларимиз орасида энг яхши натижани бироз кутилмаганда 16 ёшли Муҳиддин Мадаминов (2333) қайд этди. У 12 имкониятдан 8 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 18-поғонадан жой олган. 14-ўриндаги Денис Лазавикда ҳам 8 очко бор. Мадаминов ўзидан рейтинги анча юқори бўлган гроссмейстерларнинг 7 нафарини мағлуб этишни уддалади ва яна иккиси билан дуранг ўйнади. 

Блиц. 12-тур натижалари (Эркаклар):

Муҳиддин Мадаминов (2333) - Маттиас Блубаум (Германия, 2634) 1-0

Александр Рязанцев (FIDE, 2595) - Жаҳонгир Воҳидов (2507) 0,5:0,5 

Нодирбек Абдусатторов (2666) - Давид Паравян (FIDE, 2551) 0,5:0,5

Жавоҳир Синдаров (2639) - Нодирбек Якуббоев (2560) 0,5:0,5

Сумия Билгуун (Мўғулистон, 2365) - Шамсиддин Воҳидов (2597) 1-0

Муҳаммадзоҳид Суяров (2217) - Вук Дамьянович (Сербия, 2439) 1-0 

Ҳумоюн Бегмуратов (2267) - Имангали Аҳилбай (Қозоғистон) 1-0

 

Блиц. 9-тур натижалари (Аёллар):

Жанелл Фрайна (Филиппин, 2306) - Умида Омонова (1978) 0,5-0,5 

Афруза Ҳамдамова (2018) - Дарья Чарочкина (FIDE, 2284) 0,5-0,5 

Ольга Дружинина (FIDE, 2014) - Нафиса Мўминова (2258) 1-0 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг