UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 0 18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0

28 дек 11:34
Янгиликлар

Шахмат

Бугун чемпионлик партиялари ўйналади. Шахматчиларимизнинг бугунги илк рақиблари

Бироздан сўнг Қозоғистоннинг Алмати шаҳри мезбонлик қилаётган шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи кунги баҳслари бошланади.

Бугун рапид йўналишида 4 та тур ўтказилади. Ўзбекистонлик шахматчилар орасида энг яхши натижага эришиб турган рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов бизнинг вақт билан соат 14:00да бошланадиган 10-турда хитойлик Янг Йи Юга қарши оқ доналарда ўйнайди. 

Нодирбек 9 партиянинг 6 тасида ғалаба қозониб, 7 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 178 шахматчи орасида 3-ўринни эгаллаб турибди. Унинг бугунги илк рақиби эса 6,5 очко билан 9-поғонада бормоқда. 


Шахматчиларимизнинг 10-турдаги рақиблари (эркаклар): 

Нодирбек Абдусатторов (2676) - Янг Йи Ю (Хитой, 2743) 

Нодирбек Якуббоев (2573) - Расмус Свен (Германия, 2641)  

Тин Жингяо (Сингапур, 2462) - Жавоҳир Синдаров (2596)

Санал Ваҳап (Туркия, 2547) - Шамсиддин Воҳидов (2481) 

Санкалп Гупта (Ҳиндистон, 2725) - Жаҳонгир Воҳидов (2529)

Муҳиддин Мадаминов (2337) - Никита Петров (FIDE, 2519)

Амит Ғаси (Англия, 2536) - Муҳаммадзоҳид Суяров (2089) 

Ҳумоюн Бегмуратов (2292) - Жандос Агманов (Қозоғистон, 2403)


Шубҳасиз, аёллар ўртасидаги 9-турнинг биз учун аҳамиятли учрашуви опа-сингил Нафиса Мўминова ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова ўртасидаги партия бўлади. Гулруҳбегим АҚШ шарафини ҳимоя қиляпти. Бугунги учрашув олдидан опа-сингиллар ҳисобида 4 тадан очко бор. 


Қизларимизнинг 9-турдаги рақибалари:

Умида Омонова (2059) - Лела Жавахашвили (Грузия, 2364)

Гулруҳбегим Тоҳиржонова (АҚШ, 2326) - Нафиса Мўминова (2242) 

Афруза Ҳамдамова (2052) - Ольга Баделка (FIDE, 2238) 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
28 дек 13:12:07
TOKIO-2020
Опа-сингиллар қарама қаршилиги. Ўзбекистон байроғида тушаётганига омад!!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг