UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 0 18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0

30 дек 12:15
Янгиликлар

Шахмат

Бугун куннинг илк партиясида шахматчиларимиз кимларга қарши дона суришади?

Хабарингиз бор, шу кунларда Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун жами 178 нафар шахматчи қатнашаётган эркаклар ўртасидаги блиц баҳсларида 13, аёлларда 10-тур билан иккинчи кунги учрашувлар бошланади. Ҳал қилувчи чемпионлик партиялари олдидан эркакларда америкалик Хикару Накамура, аёлларда FIDE байроғи остида ўйнаётган россиялик Полина Шувалова пешқадамлик қиляпти.  

Блиц баҳсларида ҳамюртларимиз орасида энг яхши натижа қайд этиб турган 16 ёшли Муҳиддин Мадаминов бугун 13-турда ўзи сингари 8 очкога эга озарбайжонлик таниқли гроссмейстер Шахрияр Мамедьяровга қарши қора доналарда ўйнайди.  

Яна бир қизиқарли учрашув истеъдодли шахматчимиз Муҳаммадзоҳид Суяров (2217) иштирокида бўлиб ўтади. Таниқли журналист, телебошловчи Лайло Рустамованинг фарзанди бўлган Муҳаммадзоҳид 13-турда қора доналарда собиқ ватандошимиз, ҳозирда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Тимур Гареев (АҚШ, 2553)га қарши баҳс олиб боради.    


Шахматчиларимизнинг бугунги илк рақиблари:

Шаҳрияр Мамадьяров (Озарбайжон, 2733) - Муҳиддин Мадаминов (2333) 

Жаҳонгир Воҳидов (2507) - Александр Гришук (FIDE, 2763)

Эндрю Танг (АҚШ, 2582) - Нодирбек Абдусатторов (2666)

Дамбасурен Батсурен (Мўғулистон, 2409) - Жавоҳир Синдаров (2639) 

Нодирбек Якуббоев (2560) - Мамикон Гарибиян (Арманистон, 2401) 

Шамсиддин Воҳидов (2597) - Артём Усков (FIDE, 2401)

Тимур Гареев (АҚШ, 2553) - Муҳаммадзоҳид Суяров (2217) 

Эдиз Гурел (Туркия, 2345) - Ҳумоюн Бегмуратов (2267)


Умида Омонова (1978) - Юлия Осмак (Украина, 2328) 

Говҳар Бейдуллаева (Озарбайжон, 2256) - Афруза Ҳамдамова (2018) 

Нафиса Мўминова (2258) - Зарина Нургалиева (Қозоғистон, 1904)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг