UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 2 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

19 июн 07:52
Янгиликлар

Тадбирлар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги учун 82,7 миллиард сўм ажратилган

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг “Мамлакатимизда спортнинг оммавийлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва уларнинг натижалари (муаммо ва ечимлар)”га бағишланган ахборотини эшитди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакиллари ходимлари, Миллий олимпия қўмитаси аъзолари, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ходимлари, ҳамда журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2018 йил 20 сентябрь куни бўлиб ўтган жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида мамлакатимизда спортнинг оммавийлигини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилган.

Эшитувда таъкидлаб ўтилганидек, юртимизда ташкил этилган спорт ҳафталиклари доирасида республика бўйича жами 11 145 та оммавий спорт мусобақалари ўтказилган. Мазкур тадбирларда 2 млн. га  яқин аҳоли, шундан 732 076 нафар аёллар иштирок этган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги “Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ спортнинг 12 та тури бўйича спорт мусобақаларининг 1-2-босқичлари республикамизнинг барча туман (шаҳар)ларида ўтказилган.

Қўмита эшитувида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 январдаги “Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида”ги Қароридан келиб чиқиб, “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларини топширган аҳолини тақдирлаш учун 2 183 827 дона кўкрак нишонлари ва гувоҳномаларга бўлган эҳтиёж аниқланганлиги ҳақида маълумот берилди.

Тадбирда ушбу мақсадлар учун спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2019 йил учун республика календарь режасига мувофиқ вазирликка 82,7 млрд сўм, шундан, 26,1 млрд сўм спорт тадбирларида Ўзбекистон спортчиларининг иштирок этишлари учун давлат бюджетидан маблағ ажратиш кўзда тутилганлиги алоҳида қайд қилинди.

Маълумки, 2019 йил 22 январда тасдиқланган “2019 йилда аҳолининг барча қатламлари ўртасида ўтказиладиган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг тақвим режаси”га асосан жорий йилда 23 та олимпия спорт турларидан ҳамда 1 та кураш миллий спорт туридан жами 24 та ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилган. Ўқув-машғулот йиғинларида 277 нафар ўғил болалар, 91 нафар қиз болалар, жами 368 нафар спортчилар иштирок этганлиги, бундан ташқари режага мувофиқ 62 та спорт турларидан 162 та спорт тадбирлари ўтказилиб, уларга жами 115 610 нафар иштирокчи жалб этилиб уларнинг 45 805 нафарини аёллар эканлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, спорт муассасаларида тренер ва олий маълумотли тренерлар сонини ошириш борасида ҳам муайян ишлар олиб борилаётганлиги ҳамда тизимдаги спорт муассасаларининг бугунги кунда 1 492 та тренерларга эҳтиёж мавжудлигига эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги “Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш бўйича давлат хизмати олиш учун мурожаатлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиниши тренерлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳловчилар учун енгилликлар яратишга қаратилганлигига тўхталиб ўтилди.

Оммавий жисмоний тарбия машқларини бажаришда тарғибот ва ташвиқот ишларини самарали ташкил этишга алоҳида урғу берилаётгани эътироф этилди. Таъкидлаш жоиз, ушбу мақсадларда оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари, айниқса, телевидение орқали кунига 3 марталик 3-5 дақиқадан иборат оммавий бадантарбия машғулотларини тарғиб қилишга қаратилган видеороликлар намойиши йўлга қўйилган.

Тадбирда бугунга келиб спортнинг оммавийлигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар натижасида умумтаълим мактабларида ташкил этилган спорт тўгараклари сони 38 554 тага, уларга жалб этиладиган ўқувчилар сони 1 161 779 нафарни ташкил этаётганига урғу берилди.

Шу билан бирга, йиғилишда депутатлар томонидан мамлакатимизда спортни оммавийлигини таъминлаш борасида истиқболга мўлжалланган устувор йўналишлари соҳада ечимини кутаётган мавжуд муаммоларни ҳал қилишга хизмат қилиши зарурлиги, бу борада ўтган даврда имкониятлардан тўлақонли фойдаланилмаганлиги алоҳида айтиб ўтилди. Спортни оммавийлигини таъминлаш борасида имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётганлигига эътибор қаратилди. Бу борада ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш ва чоралар кўриш масалаларига эътиборни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан ушбу соҳадаги ишларни такомиллаштиришга қаратилган чоралар ва таклифларни ишлаб чиқиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Эшитув якунлари бўйича қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг