UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 0 18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0

29 фев 08:25
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов Прага турниридаги иккинчи учрашувини ўтказди

Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague International Chess Festival" турнири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этяпти. Ҳамюртимиз илк турда Чехия шарафини ҳимоя қилаётган Нгуен Таи Даи Ванни мағлубиятга учратиб, дунё рейтингида кучли ўнликка кириб олгани ҳақида хабар қилгандик. 

Кеча турнирда 2-тур партиялари ўйналди. Унда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда ҳиндистонлик Видит Сантош Гужратига қарши баҳс олиб борди ва дурангга имзо чекди. Очколарини 1,5 тага етказиб олган гроссмейстеримиз турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Эронлик Парҳам Мақсудлу юз фоизлик натижа билан мусобақа яккакарвонбошиси бўлиб турибди. У 2-турда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанадҳани таслим этди. Иккинчи ўриндан жой олган яна бир ҳинд шахматчиси Доммаражу Гукешда ҳам Нодирбек сингари 1,5 очко бор.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг