UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 0 18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0

27 дек 17:01
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбекда қаторасига иккинчи ғалаба, Нафиса Мўминова ҳам кучли ҳинд рақибасини енгди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳри мезбонлик қилаётган шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари давом этмоқда.

Бироз аввал рапид йўналиши бўйича 7-тур учрашувлари якунланди. Рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов 7-турда қора доналарда ўйнашига қарамай, россиялик Ян Непомняшийни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Ян ўтган йили жаҳон тожи учун суперматчда даъвогар сифатида иштирок этиб, ютқазган эди.  

Эътиборлиси, аёллар ўртасидаги беллашувларда катта танаффусдан сўнг иштирок этаётган биринчи аёл гроссмейстеримиз Нафиса Мўминова Осиё чемпиони, 20 ёшгача шахматчилар ўртасида жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Харика Дроноваллидан устун келди.  


Шахматчиларимизнинг 7-турдаги натижалари (эркаклар): 

Ян Непомняший (FIDE, 2766) - Нодирбек Абдусатторов (2676) 0-1

Нодирбек Якуббоев (2573) - Антон Гуижар (Испания, 2640) 0,5-0,5

Жавоҳир Синдаров (2596) - Велимир Ивич (Сербия, 2489) 0,5-0,5

Евгений Нажер (FIDE, 2590) - Шамсиддин Воҳидов (2481) 1-0

Жаҳонгир Воҳидов (2529) - Момчил Петков (Болгария, 2411) 0,5-0,5

Леван Пантсулая (Грузия, 2522) - Муҳиддин Мадаминов (2337) 1-0

Александр Рязанцев (FIDE, 2570) - Ҳумоюн Бегмуратов (2292) 1-0

Арсений Нестеров (FIDE, 2497) - Муҳаммадзоҳид Суяров (2089) 1-0


Қизларимизнинг 6-турдаги натижалари:

Нафиса Мўминова (2242) - Харика Дроновалли (Ҳиндистон, 2475) 1-0

Жанелле Фрайна (Филиппин, 2134) - Афруза Ҳамдамова (2052) 0-1

Умида Омонова (2059) - Софио Гветадзе (Грузия, 2198) 1-0

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг