UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Олти нафар дзюдочимиз European Cup 2024 финалида! 0 21:06МЮ дербида "Ман Сити"ни мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди 0 18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0

29 июн 15:30
Янгиликлар

Бошқалар

Оғир атлетика, велоспорт ва от спортида фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси истиқболлари

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида навбатдаги кафедранинг истиқболли режаси юзасидан тақдимот ўтказилди.

Кейинги йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида эҳтиёж юқори бўлган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш борасида кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Сир эмаски, бугунги кунда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт гимнастикаси, эшкак эшиш спорт турлари, сузиш, сув полоси, қиличбозлик, велоспорт (шоссе ва трек), ўқ отиш, камондан отиш, гольф, теннис, стол тенниси, триатлон, замонавий беш кураш, от спорти, хоккей, бадминтон, баскетбол, волейбол, гандбол ва регби каби спорт турлари ҳамда хотин-қизлар спортини ривожлантириш йўналиши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёж юқори ҳисобланади.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ушбу соҳада илмий ва ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, шунингдек, соҳа мутахассисларини ўқитиш ҳамда тайёрлашнинг илғор усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича республиканинг базавий олий таълим, илмий-тадқиқот ҳамда илмий-методик муассасаси саналади.

Бугун, 29 июнь куни Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Оғир атлетика, велоспорт, от спорти назарияси ва услубияти” кафедрасининг истиқоболли режаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Шу нуқтаи назардан кейинги, яъни 2020/2021 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрларини шакллантиришда маҳаллий ҳокимликлар, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерация (ассоциация)лар ҳамда бошқа тегишли ташкилот ва муассасалар билан биргаликда истиқболли режа тақдимоти бўлди.



Унда бир қатор масалалар, жумладан:

-жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул параметрлари;

-иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг, шу жумладан республиканинг олис ва бориш қийин бўлган туманларининг мутахассисларга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш;

-жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тадбиркорликни ҳамда хусусий секторни янада ривожлантириш;

-аҳолига кўрсатиладиган спорт-соғломлаштириш хизматлари сифатини яхшилаш;

-жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шароитлар яратиш масалаларга алоҳида эътибор қаратилиши инобатга олинган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, тегишли спорт турлари бўйича федерация (ассоциация)лар вакиллари, Университет раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари иштирок этди. Тадбирни Университет ректори и.ф.д., профессор Маҳмуджон Болтабоев очиб берди. М.Болтабаев кафедранинг 2018/2019 ўқув йилида Япония, Корея, Россия, Белоруссия, Украина, Қозоғистон, Туркманистон каби давлатлар билан йўлга қўйилган халқаро алоқаларни ижобий баҳолади. 

Тадбир давомида олий таълим муассасаси билан тегишли спорт турлари бўйича федерация (ассоциация)лар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, илмий ва инновацион фаолиятни такомиллаштириш ва амалиёт билан интеграциялаштириш, университетнинг илмий потенциалидан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Спортда назария ва амалиётни бир-бирига боғлаш муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабдан, Университет ходимлари малакасини ошириш ҳамда спорт таълимига халқаро тажрибаларни олиб кириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан спорт турлари бўйича терма жамоаларнинг халқаро мусобақа ва ўқув машғулот йиғинларига республика федерация (ассоциация)лар масъул ходимлари билан бирга Университетнинг профессор ўқитувчиларини хизмат сафарига юбориш амалиёти жорий этилган. Айни пайтда (2019 йилнинг 27-30 июнь кунлари) Университетнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, профессор Рашид Маткаримов Қозоғистон Республикаси Текели шаҳрида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича ўқув-машғулот йиғинида Ўзбекистон делегацияси иштирокини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун  хизмат сафарига юборилган. Хизмат сафари билан боғлиқ барча сарф-харажатлар МОҚ томонидан қопланган. Бу ҳам спортни илмий томонлама ўрганиш, таҳлил қилишда катта аҳамиятга эга. 


Тадбир давомида федерациялар томонидан Университетдаги спорт турлари бўйича тегишли кафедраларнинг спорт базалари учун спорт жиҳозлари ва инвентарлар, махсус спорт кийимлари билан таъминлаш юзасидан ташаббус билдирилди.

Бу каби тақдимотларни мунтазам ташкил этиб бориш бўйича таклифлар киритилди. Тадбир сўнгида кун тартиби юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, бугунги кунда талаб юқори бўлган йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш, юқори технологияларга асосланган ва истиқболли йўналишлардаги илмий тадқиқотларни жадал амалга ошириш, шунингдек, профессор-ўқитувчиларнинг касбий билимлари ва педагогик маҳоратини муттасил ошириб бориш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг