UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

20 июн 17:50
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига янги проректор тайинланди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига Жисмоний тарбия ва спорт вазирнинг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ташриф буюрди.

Дастлаб Р.Эрматов университетда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнлари бўйича абитуриентлар, уларнинг ота-оналари ва фуқароларни қизиқтирган саволларига ҳамда мурожаатларига тез ва аниқ жавоб бериб бориш мақсадида ташкил этилган консультация хонаси фаолияти ҳамда Call center хизмати билан танишди.

Шундан кейин Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирнинг биринчи ўринбосари Эрматов Равшан Сайфутдинович ҳамда университет раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилар, ходимлар иштирок этишди.

Йиғилишга раислик қилган Жисмоний тарбия ва спорт вазирнинг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов сўнгги йилларда юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга қаратилган кенг ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга университет раҳбариятида ташкилий ўзгаришлар юз берганлиги маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан Ахмедов Икром Акрамович Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Икром Ахмедов 1965 йилда Самарқанд вилояти Нурота тумани (ҳозирги Навоий вилояти)да туғилган. 1989 йилда Тошкент халқ хўжалиги институти институтини (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университетини), тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 1989 йилда иқтисодчи лавозимидан бошлаб, 1994-1996 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети аспиранти,

1996-2003 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг «Маркетинг ва ташқи иқтисодий фаолият» кафедраси катта ўқитувчиси, 2003-2010 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида декан муовини,

2011-2018 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг академик лицей ва касб ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректори лавозимларида фаолият олиб борган.

Иқтисодиёт фанлари номзоди – Икром Ахмедов шу кунгача Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг «Спортни бошқариш ва касбий фанлар» факультети декани сифатида ишлаб келаётганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг