UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

19 окт 12:37
Янгиликлар

Бошқалар

ЎзДЖТСУ 65 ёшда! Кўзгуда – спорт тиббиёти ва биохимия кафедраси

Теглар :  Университет
Биз мазкур саҳифамиз орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг факультетлараро таркибий қисми ҳисобланган Спорт тиббиёти ва биохимия кафедраси фаолиятини ёритиш мақсадида кафедра мудири Зебуннисо Газиева билан учрашиб суҳбатлашдик.

Зебуннисо Юсубжановна фахр билан: “Спорт тиббиёти – жисмоний тарбия ва спортнинг юраги”, дея гапни бошлади ва сабабини қуйидаги тўртта асосий вазифалари сифатида таъкидлаб ўтди:

  1. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун танлаш ва саралаш мақсадида жисмоний ривожланиш ва тайёргарликни аниқлаш ҳамда баҳолаш;
  2. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи кишилар соғлиги устидан мунтазам тиббий назоратни ўрнатиш ва олиб бориш, спортчининг шахсий хусусиятларига қараб машғулот жараёнини тузишда кўмаклашиш;
  3. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар саломатлигини, функционал ҳолатини ва шу билан бирга жисмоний машғулотлар нотўғри уюштирилиши оқибатида саломатлигида юз берадиган ҳар хил нохушликларни эрта қўлланиладиган тиббий текшириш усулларини такомиллаштириш, янги мукаммал усулларни ишлаб чиқиш;
  4. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг шикастланиш, касалланиш сабабларини ўрганиш, уларни даволаш ва профилактикани график тартиби билан бирга олиб бориш. 

Ўз соҳасининг билимдони ва кўп йиллик малакали тажрибага эга эканлиги гап-сўзларидан яққол сезилиб турган Зебуннисо опа Газиева шундан кейин кафедранинг ўтмиш тарихи ва бугуни ҳақида қуйидаги маълумотларни тақдим этди.

Маълумотларга кўра, кафедранинг тарихи институт фаолияти йўлга қўйилган 1955 йилдан бошланади. Дастлаб Гигиена, шифокор назорати ва даволовчи жисмоний тарбия кафедраси ташкил этилган. 1959 йилдан кафедра ажратилиб, Даволовчи жисмоний тарбия ва шифокор назорати кафедраси юзага келди. Унинг биринчи раҳбари тиббиёт фанлари номзоди, доцент Х. Х. Тўрахўжаев эди. 1959 йилдан 2000 йилгача кафедрани Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори, профессор Озода Анваровна Рихсиева бошқариб келди. О. Рихсиева Ўзбекистон чемпиони бўлган биринчи теннисчи аёл ҳисобланади. О. А. Рихсиева теннис бўйича спорт устаси, собиқ иттифоқ ва Республика мусобақаларининг бир неча маротаба ғолиби ва совриндори бўлган. 


Спорт тиббиётининг ўша даврдаги ривожланиш йўналишларини ҳисобга олган ҳолда 1979 йилда кафедра номи Спорт тиббиёти ва даволовчи жисмоний тарбияга ўзгартирилди. Кафедра ташкил этилган кундан бошлаб унда фан номзодлари, доцентлардан З.К.Азимова, Г.Ф.Афанасьева, Б.Н.Бобожонова, Б.Н.Жалилова, О.М.Жегалло, В.Э.Исхакова, Ц.Л.Каменцкая, Д.В.Мирсаидова, И.Г.Мухамедова, С.С.Руми, Г.Ф.Тоирова, И.Садриддинов, С.А.Хусаинова, А.Г.Шулова, ўқитувчилар Т.А.Антонец, Х.Т.Султонова, Н.И.Зуев, В.М.Черкасов ва бошқалар фаолият юритган. 

2000-2010 йилларда Спорт тиббиёти ва даволаш жисмоний тарбия кафедраси мудири А.И.Рихсиев бошчилигида тиббиёт фанлари доктори, профессор Н.Ғ.Ғуломов, фан номзодлари, доцентлар Қ.А.Нурмуҳамедов, Ш.Г.Ходжаев, ўқитувчилар С.К.Бондаренко, З.Ю.Газиева, Н.В.Нефёдова, С.С.Собирова, М.Ш.Исмаилова, М.С.Саломовалар Спорт тиббиёти, Даволаш жисмоний тарбияси, Массаж, Тиббий билим асослари, Фуқаро муҳофазаси тиббий хизмати фанлари бўйича маъруза ва амалий машғулотлар ўтказиб, спорт тиббиёти соҳасида кўплаб илмий тадқиқот ишларини амалга ошириб келишган. Кейинги йилларда кафедра фаолиятини тиббиёт фанлари доктори Н.Г.Гулямов (2010-2014 йиллар), тиббиёт фанлари номзоди, доцент Н.Б.Турсунов (2014-2018 йиллар), тиббиёт фанлари номзоди, доцент Х.Х.Джалилов (2018 йил) раҳбар бўлиб, уни бошқариб келдилар. 

Ҳозирги Спорт тиббиёти ва биохимия кафедрасининг Биохимия қисмининг ривожланиш тарихи ҳам чуқур аҳамиятга эга. 1961 йилда университет тарихида биринчи бор Биохимия ва гигиена кафедрасига асос солинди ва унинг биринчи мудири – тиббиёт фанлари доктори, профессор М. С. Петрова эди. У 1961-1966 йиллар орасида кафедрага раҳбарлик қилган бўлса, 1966 йилдан 1976 йилга қадар кафедрага тиббиёт фанлари номзоди, доцент Х. Т. Султонова бошчилик қилди. 1976 йилдан 1986 йилгача кафедра мудири лавозимида биология фанлари номзоди, доцент Л.В.Аванесова иш олиб борди. Ўша йиллари кафедрада фан номзодлари, доцентлардан Т.Т.Одилбеков, В.Е.Назирова, ўқитувчилардан С.И.Ибрагимова, Г.М.Несимов, Т.А.Юнусхоновлар самарали меҳнат қилишган.

1987-1996 йилларда кафедрага биология фанлари доктори, профессор М. У. Тўйчибоев, 1996-2004 йилларда эса биология фанлари доктори, профессор Н. А. Раҳматов, 2004-2010 йилларда  тиббиёт фанлари номзоди М.С.Мелиева раҳбарлик вазифасини олиб бордилар. 2010-2017 йилларда Биохимия ва гигиена кафедрасида биология фанлари номзоди Г. Т. Шамситдинова, биология фанлари номзоди, доцент Т.Т.Адилбеков, биология фанлари номзоди, доцент С.А.Зиямухамедовалар кафедра мудири лавозимида фаолият юритишган. 



2018-2019 ўқув йилида Анатомия ва физиология, Спорт тиббиёти ва ДЖТ, Биохимия ва гигиена кафедралари Тиббий биологик фанлар кафедраси таркибида бирлаштирилиб, унда биология фанлари номзоди, доцент Л.Д.Сейдалиева мудир сифатида бошқарди. 

2019 йилда кафедра Тиббий фанлар кафедрасидан Спорт тиббиёти ва биохимия номи билан ажралиб чиқди ва кафедрага Газиева Зебуннисо Юсубжановна раҳбар этиб тайинланди.

Спорт тиббиёти ва биохимия кафедрасида бугун бакалавр йўналишларида талабаларнинг Спорт тиббиёти ва реабилитация, Спорт диетология ва фармакологияси, Биохимия ва спорт биохимияси, Болаларда даволаш жисмоний тарбия ва массаж, магистратура йўналишида Спортда биохимиявий назорат, Қўшма ўзбек-белорус факультет бакалавриятида Биохимия, магистратурасида Биохимия спорта, Медицинское обеспечение спорта фанларидан пухта билим олишлари учун кафедра мудири З.Ю.Газиева, доцентлар: Қ.Х.Абдурахманов, С.А.Зиямухамедова, катта ўқитувчилар: Г.Х.Боқиева, М.Ш.Исмаилова, С.С.Абдусаттарова, Х.Ш.Худайқулов, Н.Р.Ҳасанова, ўқитувчилар Д.Ш.Зайниддинова, Г.А.Ералиева, А.М.Джуманов, Д.Т.Бердиева, И.Б.Нишанов, Л.Т.Сейдалиева, З.Шайдуллаевалар назарий билим ва амалий кўникмаларни шакллантиришмоқда. Ҳозирда кафедра ўқитувчилардан 3 нафари PhD диссертация устида иш олиб боришмоқда. 


Спорт тиббиёти ва биохимия кафедрасида Зебуннисо Газиева бошчилигида Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги, Чирчиқ олимпия заҳиралари ихтисослаштирилган мактаб интернати, Беларусь давлат жисмоний тарбия университети, Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети билан халқаро ҳамкорлик алоқаларига алоҳида эътибор қаратилган. 

Шунингдек, 2019-2020 ўқув йилидан кафедра профессор-ўқитувчилари талабалар иштирокида “Спорт диетологи” тўгарагини ҳам ташкил қилган бўлиб, бунда белгиланган режага мувофиқ, талабалар билан спорт турларига таянган ҳолда тиббий мавзулар муҳокама қилиб борилади.

Бундан ташқари Спорт тиббиёти ва биохимия кафедраси профессор-ўқитувчиларининг раҳбарлигида иқтидорли талабалар “Спорт нутрициология ва фармакологиясининг ҳар хил спорт турларида ўзига хос хусусиятлари” мавзусида илмий-амалий анжуманлар ўтказилиши йўлга қўйилган ва мазкур анжуманларда талабалар ўзларининг илмий–тадқиқот ишлари самарасини ўз маърузаларида акс эттириб боришади.




– Кафедрамизда талабаларнинг етарлича билим ва кўникма олишлари учун спорт тиббиёти фани, биохимия, тиббий билим асослари, спорт массажи бўйича дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, илмий мақола, тавсия, электрон адабиётлар яратилган ва нашр этилган, – дейди Спорт тиббиёти ва биохимия кафедраси мудири Зебуннисо Газиева. – Айни пайтда кафедрамизда ўқув-меъёрий ҳужжатлар Давлат таълим стандартларига мувофиқ, барча фанлар бўйича маъруза, амалий семинар машғулотларидан ўқув материаллари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий ва ишчи ўқув дастурлар асосида тайёрланган. Ўқув материалларининг электрон вариантлари университет Ахборот ресурс марказида мавжуд бўлиб, талабалар улардан фойдаланиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. 

Кафедрада 1 та докторлик диссертацияси, 6 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган, 6 та магистрлик диссертациялари, 50 дан ошиқ битирув малакавий ишларига раҳбарлик ишлари муваффақиятли бажарилган ва ёқланган. Профессор-ўқитувчилар томонидан 20 дан ортиқ дарслик, 30 га яқин ўқув қўлланма, 50 дан ошиқ услубий қўлланмалар чоп этилган ҳамда университетнинг Ахборот ресурс марказига жойлаштирилган, 400 дан ортиқ илмий ишлар чоп этилган. Кафедра профессор-ўқитувчилари илмий мақолалари халқаро ва Республика ОАК тасарруфидаги журналларда нашр қилинган, тезислари билан республика ҳамда халқаро анжуманларда, симпозиумларда иштирок этишган. 

Дарҳақиқат, бугун жисмоний тарбия ва спорт университетида ўз йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг спорт тиббиёти ва биохимия ҳақида пухта билимга эга бўлиш йўлида кафедранинг профессор-ўқитувчилари бор маҳорат ва билимларини ишга солиб, меҳнат қилишмоқда. Зеро, спорт тиббиёти, спорт биохимияси, спорт диетология ва фармакологияси бўлажак жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларнинг талабаликдан кейинги фаолиятининг ҳар қадамида дуч келиши ва ўша пайтда хатоликларга йўл қўйиш мумкин эмаслигини талабалар яхши англашади. Шунинг учун ҳам ҳозирги давр талабалари Спорт тиббиёти ва биохимиянинг ҳар бир маъруза ва амалий машғулотларини диққат-назар билан ўрганишаётгани, кафедранинг профессор-ўқитувчилардан иборат аҳил жамоаси эса билим беришдан чарчамаётгани айни ҳақиқат. 


Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг