UZ

Сўнгги янгиликлар

21:17Алишер Юсуповга жаҳон чемпионатининг бронза медалини тақдим этган беллашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди 0 19:48МБА мавсумнинг рамзий терма жамоаси эълон қилинди 0 19:26Таниқли мураббий Фьюри-Усик жанги ҳақида: "У олдин бундай рақиблар билан бокс тушмаган" (Мутолаа учун) 0 19:05Дунёнинг бешинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"да иштирок эта олмайди 0 18:44Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум 0 18:23Дастин Порье Макгрегор билан тўртинчи жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:01Қўқон шаҳрида ўсмирлар ўртасида респубика турнири бўлиб ўтди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Теренс Кроуфорд Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 17:18"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи? 0 16:57IBF Усик камарини сақлаб қолиши мумкинлигини маълум қилди, лекин... 0 16:35"Бургут" клуби яна тўрт нафар хоккейчини клубга қўшиб олганини эълон қилди + ФОТО 0 16:22Бокс бўйича лицензион турнирга қуръа ташланди. Вакилларимиз кимларга қарши бошлашади? 0 16:13Илия Топурия Ислам Махачев билан жанг учун шартини айтди 0 15:51"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради 0

10 янв 14:51
Янгиликлар

Футбол

ЎзДЖТСУда Маматқул Хайлаев хотирасига бағишланган шахмат мусобақаси ташкил этилди

Теглар :  Университет
Мамлакатимизда спортнинг барча турлари қатори шахматни изчил ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жойларда ушбу – кишидан юксак ақл-заковат, сабр-тоқат ва ирода талаб қиладиган спорт тури билан шуғулланиш учун яратилган шарт-шароитлар янада яхшиланмоқда. 

Хусусан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “5610545-Спорт фаолияти: шахмат» таълим йўналиши бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилди.

Бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ФИДE устаси, «Шуҳрат» медали соҳиби  Хайлаев Маматқул Жумаевич  хотирасига бағишлаб «Шахмат» спорт туридан мусобақа ташкил этилди.

Спортни бошқариш ва касбий фанлар факультетининг "Спорт менежменти ва иқтисодиёти" кафедраси ташаббуси билан ташкил этилган шахмат мусобақаси кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Мусобақани университетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Ш. Мирзанов очиб берди. 

Швейцарча тизимда ўтган ва 5 турдан иборат мусобақада 50 нафарга яқин профессор-ўқитувчилар ва ёш иқтидор эгалари ғолиблик учун дона суришди.  

Мусобақа якунида 5 та имкониятдан 5 очко жамғарган Масъуд Мусаев ғолибликни қўлга киритди. II ўрин Хусан Мусулмановга, III ўрин Бахром Холиқовга насиб қилди. 

Тадбир сўнгида университетнинг Ўқув ишлар бўйича проректори И.Аҳмедов мусобақа ғолибларини тантанали равишда тақдирлади.

ЎзДЖТСУ матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг