UZ

Сўнгги янгиликлар

07:11Хоакин Бакли нима сабабдан Ўзбекистон байроғи билан чиқиб келганини айтди 0 21:30Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди 0 21:21Хитойлик курашчи 39 ёшли Магомед Ибрагимовни "нафақа"га кузатиб қўйди 0 20:09Энг оғир вазнда Париж-2024 Олимпиадасига Ўзбекистондан эркин курашчи бормайди 0 19:57Бетербиев ва Биволнинг вазнида вақтинчалик чемпионлик жанги ўтказилади 0 19:34Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди 0 19:13Пара пауэрлифтингчиларимиз Жаҳон кубогида тенгсиз бўлди! 0 18:52Руне Рим "Мастерс" бош соврини сари юришини давом эттирмоқда 0 18:31Уайт Жонс ва Миочич жангига оид янгиликни эълон қилди 0 18:10"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган 0 17:49Ломаченко чемпионлик камарини қўлга киритганидан сўнг фикрларини билдирди 0 17:27Жасмине Паолини учун Рим "таътиллари" тугади 0 17:06Қозоғистонлик мураббий: "Ўзбекистон билан Олимпиада финалида учрашишни истаймиз" 0 16:45Мбаппе "Реал" сабаб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган 0 16:24Камшибек Конкабаев Исроил Мадримовнинг Теренс Кроуфордга қарши жанги ҳақида гапирди 0

16 янв 14:28
Янгиликлар

Тадбирлар

Қаршидаги футбол маҳорати мактабида байрам тадбири ўтказилди

Теглар :  Қарши14 январь
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами спорт–таълим муассасаларида ҳам кенг нишонланди.

Хусусан, Қарши шаҳридаги Қашқадарё вилояти футбол маҳорат мактабида ҳам 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ёш авлодни ватанпарварлик ва фидойлик руҳида тарбиялаш, миллий армиямизга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида “Ким ватанга содиқ бўлса, мендурман ўша!” шиори остида ташкил этилган мазкур маънавий-маърифий тадбирда фахрийлар, ота-оналар, ўқувчи-ёшлар, кенг жамоатчилик иштирок этишди.

Дастлаб, байрам тадбирининг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Тадбирни футбол маҳорат мактаби директори, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” Нурали Султонов табрик сўзи билан очиб, барчани ушбу қутлуғ сана билан табриклади.

Шунингдек, табрик учун сўз олган Қарши шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Бахтиёр Султонхўжаев, футбол маҳорати мактабининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Шавкат Рўзиевлар юртимиз тинчлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашда фидойи ҳарбийларимизнинг машаққатли меҳнатлари юксак эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Шундан сўнг Қарши гарнизони маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри иштирокидаги Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлардан иборат концерт дастури тадбирига янада байрамона завқ-шавқ бағишлади.

Бир сўз билан айтганда, футбол маҳорати мактабида Ватан ҳимоячилари куни байрами кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг