UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17Сауль Альварес гонорарининг катта миқдорини Ғазо аҳолисига хайрия қилади 0 19:5622 ёшли Свёнтек тўққизинчи WTA 1000 бош совринини қўлга киритди. Фақат икки теннисчида ундан кўпроқ титул бор 1 19:35Тўрт дзюдочимиздан уч нафари Goygol Cadet European Cup шоҳсупасига кўтарилди 0 19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0

31 мар 20:32
Янгиликлар

Футбол

Қаршидаги мини-футбол турнирида касбиликлар биринчи бўлишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Қашқадарё
Қарши шаҳрида вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг вилоят бўлими ва вилоят футбол ассоциацияси ҳамда бир нечта ташкилотлар ҳамкорлигида "Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида мини-футбол турнири бўлиб зтди.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг вилоят бўлими ва вилоят футбол ассоцасияси ҳамда бир нечта ташкилотлар ҳамкорлигида "Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида март ойида спортнинг мини-футбол тури бўйича ўтказилган спорт ойлигининг вилоят финал босқичи мусобақаси "Қарши Плаза" меҳмонхонасининг сунъий қопламали мини футбол майдонларида кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Мазкур мини-футбол мусобақасида барча туман (шаҳар)лардан келган 160 нафарга яқин 18-30 ёшли уюшмаган ёшлар 16 та жамоа бўлган ҳолда 2 гуруҳга бўлиниб, финал йўлланмаси учун майдонда тўп тепишди. 

Мусобақа сўнгида қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин: Касби тумани жамоаси

2-ўрин: Нишон тумани жамоаси

3-ўрин: Деҳқонобод тумани жамоаси 

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди ва Ўзбекистон Суперлигаси доирасида ўтказиладиган "Насаф" - "Турон" учрашувига кириш учун чипталарга эга бўлишди.

Фахриддин Чориев, сайтимизнинг Қашқадарёдаги мухбири

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг