UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 0 18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0

26 дек 22:44
Янгиликлар

Шахмат

Қизларимиздан Умида Омонова кучли бешликда!

Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи куни қизларимизнинг иштироки анча яхши бўлди.

Бугун рапид йўналиши бўйича ўтказилган 4 та турнинг 3 тасида ғалаба, 1 тасида дуранг қайд этган Умида Омонова ўзбекистонлик шахматчилар орасида куннинг энг яхши натижасини кўрсатди. Яқиндагина ёшлар ўртасида блиц йўналишида Осиё чемпиони бўлган Омонова 3,5 очко билан 5-ўринни эгаллаган ҳолда пешқадамдан ярим очкога ортда қолмоқда. 

Ҳиндистонлик Ҳампи Конеру, украиналик Анна Музичук, россиялик Валентина Гунина, Катерина Лагно сингари жаҳон чемпионлари 4 имкониятдан 3 очко жамғаришди. Ҳиндистонлик яна бир жаҳон чемпиони Ҳарика Дроновалли эса 2 очко билан 48-поғонада бормоқда. Яқиндагина 14 ёшгача шахматчилар орасида жаҳон чемпиони бўлган Афруза Ҳамдамова 2 очко билан 49-ўринни эгаллаб турибди. 

АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова 3,5 очко билан 4-ўринга жойлашди. Уч опа-сингил гроссмейстерларнинг кенжаси ҳисобланган Гулруҳбегим 3 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди. Болгариялик Нургюл Салимова ва хитойлик Жу Жинер юз фоизлик натижа - 4 очкодан жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. Эртага рапид бўйича баҳслар давом эттирилади. 

Суратда Гулруҳбегим Тоҳиржонова (АҚШ)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг