UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 0 18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0

27 дек 10:37
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз жаҳон чемпионатининг бугунги тур ўйинлари олдидан нечанчи ўринларда боришяпти?

Хабар берганимиздек, кеча Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати бошланди.

Жаҳон биринчилигининг биринчи кунги баҳсларидан сўнг энг яхши натижани Нодирбек Абдусатторов қайд этмоқда. Рапид йўналишида амалдаги жаҳон чемпиони 5 партиянинг 4 тасида ғалаба қозониб, 4 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 178 шахматчи орасида 8-ўринни эгаллаб турибди. Бешинчи поғонадаги Аниш Гири (Ҳиндистон) ҳисобида ҳам 4 очко бор. 


5-турдан кейин шахматчиларимиз эгаллаб турган ўринлар:

8. Нодирбек Абдусатторов - 4 очко

16. Нодирбек Якуббоев - 3,5 

55. Шамсиддин Воҳидов - 3 

97. Жаҳонгир Воҳидов - 2,5 

117. Жавоҳир Синдаров - 2

144. Муҳиддин Мадаминов - 1,5

155. Муҳаммадзоҳид Суяров - 1,5

160. Ҳумоюн Бегмуратов - 1,5


Аёллар ўртасида кеча 4 та партия ўйналди. Қизларимиздан энг яхши натижага Нафиса Мўминова эга бўлиб турибди. Узоқ танаффусдан сўнг терма жамоага қайтган мамлакатимизнинг биринчи аёл гроссмейстери 4 имкониятдан 2,5 очко жамғарди ва қўшимча кўрсаткичларга кўра 98 иштирокчи орасида ҳозирча 29-поғонага жойлашган.  


Қизлар

29. Нафиса Мўминова - 2,5 очко

56. Афруза Ҳамдамова - 2

89. Умида Омонова - 1

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг