UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Муроджон Аҳмадалиев АҚШга йўл олди (ФОТО) 0 14:14Райан Гарсия допинг билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди 0 13:52Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди 0 13:28Нурсултон Рўзибоев ММА спорт турининг энг кучли томони нимада эканини айтди 0 13:05ФИДЕ рейтинги янгиланди: Абдусатторов кучли бешликда! 0 12:43Райан Гарсиянинг Хейни билан жанги олдидан топширган допинг-тестидан тақиқланган модда топилди 0 12:22ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади 0 12:01Илия Топурия эҳтимолий рақибларини айтди 0 11:40Соболенко Мадридда финалга чиқа олмаса, иккинчи ракетка мақомини топширади 0 11:19Қозоғистонлик аралаш яккакураш устасининг UFC`даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 10:58Арне Слотнинг "Ливерпуль"да амалга оширадиган илк трансфери маълум 0 10:37Майк Тайсон - Жейк Пол жанги профессионал мақомда ўтказилади 0 10:1617 ёшли Мирра Андреевани 1/4 финалда тўхтатишди 0 09:55Расман. UFC россиялик икки таниқли яккакураш ўртасидаги жангни тасдиқлади + ПОСТЕР 0 09:34"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас 0

13 авг 16:38
Янгиликлар

Бошқалар

Шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан атлетларимиз муваффақиятга эришишмоқда

Теглар :  Шифокорлар
Туркиянинг Конья шаҳрида Ислом бирдамлик ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Таэквондо баҳсларида Ўзбекистон делегацияси байроқдори Улуғбек Рашитов ўзига хос ирода кўрсатиб, олтин медалга эга чиқди.

Гап шундаки, чорак финал баҳсида Рашитовнинг эронлик рақиби унга қарши тақиқланган зарбани қўллади. Кучли зарбадан сўнг, кўпчилик Улуғбекнинг курашни давом эттира олишидан ҳавотирда эди. Аммо Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази шифокорлари Олимпия чемпиони ҳисобланган мусобақа фаворитига ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиб, уни курашга қайтаришга муваффақ бўлишди ва ўзига хос тарзда ушбу олтин медалнинг қўлга киритилишида муҳим роль ўйнадилар. Спортчимизнинг ҳолати ҳақида Тиббиёт маркази мутахассислари қуйидагича жавоб беришди:


"Улуғбек Рашитов мусобақа давомида товон соҳаси, ахил пайи бириккан нуқтадан жароҳат олди ва бунинг натижасида спортчимиз кучли оғриқни ҳис қилди. Таэквондочимизга келгуси босқичларда даянга чиқиши учун «Game Ready» музлатувчи ускуна, лазерь, ультратовуш ҳамда бошқа бир қатор усулларни қўллаган ҳолатда тиббий ёрдам кўрсатилди".

Натижа эса барчага маълум, Улуғбек Рашитов барча беллашувларда рақибларидан ҳар томонлама устун эканини кўрсатиб, делегациямизга муҳим олтин медални тақдим қилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг