UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17Сауль Альварес гонорарининг катта миқдорини Ғазо аҳолисига хайрия қилади 0 19:5622 ёшли Свёнтек тўққизинчи WTA 1000 бош совринини қўлга киритди. Фақат икки теннисчида ундан кўпроқ титул бор 0 19:35Тўрт дзюдочимиздан уч нафари Goygol Cadet European Cup шоҳсупасига кўтарилди 0 19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0

28 июл 15:59
Янгиликлар

Енгил атлетика

Скандинавча юриш бўйича “Юр, Тошкент” марафони ўтказилди

Теглар :  МарафонТошкент
Пойтахтимиздаги бир қатор истироҳат боғларида хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида скандинавча юриш бўйича “Юр, Тошкент” номи остида марафон ўтказилди.

Мазкур тадбир пойтахтимиз аҳолиси ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан ўтказилаётган “Сафимизга қўшилинг” акцияси доирасида бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Central park” боғида оммавий гимнастика ва 5 километрга фаол юриш машқлари бўйича оилавий мусобақалар ҳам уюштирилди.

— Пойтахтимиздаги барча болалар-ўсмирлар спорт мактаблари қошида 55 ёшдан юқори бўлган аёллар учун “Ҳаваскор аёллар спорт клуби” ташкил этилди. Бугун ўтказилган тадбирлар ҳам ушбу клуб аъзолари сонини янада ошириш мақсадида ўтказилди, - дея Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Анвар Мурсақулов юқоридаги тадбирларнинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтди.

Ушбу тадбирлар аёллар саломатлигини сақлашда муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатимизда аёлларнинг саломатлигига муҳим масала сифатида қаралади. Зеро, соғлом онадан соғлом бола дунёга келади. Баркамол авлодни тарбиялаш мамлакат истиқболини таъминлаш демакдир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг