UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

07 авг 12:38
Янгиликлар

Бошқалар

Университетининг 65 йиллиги муносабати билан: Оғир атлетика, велоспорт, от спорти назарияси ва услубияти кафедраси тарихи

Бу йил ўзбек спортида ўз ўрнига эга бўлган Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети ташкил этилганига 65 йил тўлади.

Шу муносабат билан, университет вакиллари билан ҳамкорликда мазкур ўқув даргоҳига оид маълумотларни бериб борамиз. 

#UzDJTSU2020 #UzDJTSU_65_YOSHDA

Оғир атлетика  ва велоспорт кафедраси 1964 йилда ташкил топган бўлиб, шу вақтга қадар кафедрани 1964-1992 йилларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ва спорт ходими, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер, доцент, В.С.Аванесов бошқарган. 1992-1999 йиллар давомида педагогика фанлари номзоди, доцент, А.В.Паков, 2000-2004 йилларда педогогика фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Р.М.Маткаримов, 2005-2007 йилларда Ўзбекистонда хизмат курсатган маданият ходими, биология фанлари номзоди, доцент Е.Л.Кульков бошқарган. 

2007 йилга келиб кафедра Енгил атлетика, оғир атлетика ва велоспорт назарияси ва услубияти кафедраси сифатида ташкил этилди. 2007-2009 йилларда доцент, Р.М.Маткаримов кафедрага раҳбарлик қилди.

2009-2013 йилларда педагогика фанлари номзоди, доцент, Н.Т.Тўхтабоев кафедра мудири этиб тайинланди. 2013-2018 йилларда педагогика фанлари номзоди, доцент, М.С.Олимов раҳбарлик қилди. 2018 йилдан оғир атлетика, велоспорт, от спорти назарияси ва услубияти кафедраси ташкил этилди. 2018-2019 йилларда профессор Р.М.Маткаримов кафедрага рахбарлик қилди. 2019-йилдан кафедра мудири лавозимига доцент в.б. А.З.Ходжаев тайинланди.


Кафедра салоҳияти

1964-2020 йиллар давомида Кафедрада 8 та педагогика фанлари номзоди, 10 та доцент 1 та профессор 31 та магистр, 10 та Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий,  11 та ҳалқаро тоифадаги ҳакамлар, 3 та Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси, 34 та Ҳалқаро тоифадаги спорт усталари, Осиё ва Жахон чемпионати ғолиб ва совриндорлари, Олимпия ўйинлари иштирокчилари тайёрланди. Кафедра профессор ўқитувчилари Осиё ва Жахон чемпионатларида мунтазам равишда ҳакам сифатида иштирок этиб келмоқда. 

Кафедрада шу кунгача оғир атлетика ва велоспорт назарияси ва услубияти, спорт педагогик маҳоратини ошириш фанлари бўйича 6 та дарслик, 20 дан ортиқ ўқув услубий қўлланмалар яратилган ҳамда 100 дан ортиқ илмий ва халқаро журналларда илмий мақолалар чоп этилган.

 

(Кафедра жамоаси)


Кафедрада тарбияланган халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорлари

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчилар, жахон рекордчиси, Э.Ш.Каримов, 2 карра Осиё чемпиони, Осиё ўйинларининг 3 карра совриндори, 3 карра Олимпиада ўйинлари иштирокчиси И.Халилов, жаҳон чемпионатининг кумуш ва бронза медали соҳиби Улуғбек Алимов, силтаб кўтариш бўйича жаҳон чемпиони Достон Ёқубов, Осиё ўйинлари совриндори, Олимпия ўйинлари иштирокчиси Мансур Чашемов, Олимпиада ўйинлари иштирокчиси Шерзод Юсупов, Осиё ўйинлари кумуш медали соҳиби, Олимпия ўйинлари иштирокчиси Мурод Холмуродов, Пауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпионати совриндори Султане Усеиновалар халқаро майдонларда юксак ютуқларга эришганлар. Уларнинг бу натижаларига эришишда кафедра профессор ўқитувчиларининг ҳиссалари катта.

(Машғулотлар жараёнидан)


Ёшлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпионати ғолиб ва совриндорлари

Ёшлар ўртасида жахон чемпионати совриндори Фозилбек Ўразимбетов, Осиё чемпионати ғолиби ва рекордчиси Улуғбек Махмудов, Акобир Усманов, Осиё чемпионати совриндори Камил Боязитов, Осиё чемпионати кумуш ва бронза медали соҳиби С.Рахмонов, Осиё чемпионати ғолиби И.Гумеров, Осиё чемпионати совриндори Александр Скорабагатов, Осиё чемпионати кумуш медал сохиби А.Мамбеков, Осиё чемпионати совриндори Ш.Тураев, Осиё чемпионати совриндори, Зайнобиддин Маҳамадаминов, Осиё чемпионати ғолиби Мухаммадали Қахрамонов каби совриндорлар етишиб чиққан.

Аммо кафедра бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Бу ерда бугунги кунда ҳам келажакда ўзбек спортини юксакларга олиб чиқувчи, мамлакатимиз байроғини кўкларга кўтарувчи спортчилар захираси шаклланиб келмоқда. Ишонамизки, улар келажакда акалари ўрнини босиб, жаҳон миқёсидаги спортчи бўлиб етишадилар. 

Кафедра маълумотлари асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг